Амир Абдуллоҳиён Афғонистонга қўшни давлатларнинг Самарқандда ўтказилган йиғилишида нутқ сўзлади
(last modified Thu, 13 Apr 2023 13:43:53 GMT )
апрел 13, 2023 18:43 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён Афғонистонга қўшни давлатларнинг Самарқанда ўтказилган йиғилишида нутқ сўзлади
    Амир Абдуллоҳиён Афғонистонга қўшни давлатларнинг Самарқанда ўтказилган йиғилишида нутқ сўзлади

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён бугун Самарқандда бўлиб ўтган Афғонистонга қўшни даватларнинг тўртиничи йиғилишида Эроннинг Афғонистондаги мавжуд вазиятга нисбатан қарашларини шарҳлаб берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича йиғилишда Эрон ислом республикаси ТИВ раҳбари ўз нутқида Афғонистонда инклюзив ҳукумат ташкил этилишини таъкидлаш бу мамлакат ички ишларига аралашиш дегани эмас балки бу яхши бошқарувга ёрдам бериш учун ғамхўрлик оҳангидаги маслаҳатдир деб айтди. У ўз сўзларида  Афғонистон ҳукумати учун афғонистонлик гуруҳлар ва этник гуруҳлар вакилларини танлаш худди халқииниг зиммасидадир деб изоҳлади.

Эрон ташқи ишлар вазири сўзларининг бошқа қисмида афғонистонлик аёллар ва қизларининг мамлакат ишларида иштирок этиши ва уларга таълим беришни таъкидлаб, Эрон бошқарув органига уларнинг таълим олишлари учун яхши шароитларни аниқлаш учун аппарат ва дастурий таъминот билан ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

У қўшимча қилиб айтдики Эрон Ислом республикаси Афғонистоннинг бошқарув органи билан ўзаро муносабатларини фурсатдан фойдаланиш ва шахсий манфаатлар учун белгилланмаган.

Абдуллоҳиён ўз нутқи давомида\  Афонистоннинг бошқарув органи қўшни давлатлар олдидаги бошқарув мажбуриятларга жиддий эътибор бермади деб аниқлик киритди.

Абдуллоҳиён шунингдек Афғонистон келажаги бўйича тавсия ва таклифлар бериб, ўйлаймизки минтақавий муаммоларни айниқса Афғнистон муаммосини халқаро ташкилотлар амалга ошириши керак бўлган минтақавий ҳамкорлик модели билан ҳал қилиш мумкикн деб қайд этди.

Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён аёллар ва қизларнинг билим олиши инсоний ва исломий зарурат ва мамлакатда юксалишининг зарурий шарти эканини қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари ривожланган ва тинч Афғонистонни исатйдиганини ҳам айтди.

Ёрлиқ