ноябр 08, 2016 18:33 Asia/Tashkent

Эрон ташқи ишлар вазири Фаластин мавзусини ислом оламининг асосий масаласи деб баҳолади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситалари дипломатияси бош идораси хабарига кўра, бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида Фаластин муқовамат ва қарши  кураш гуруҳлари раҳбарларининг йиғинида Фаластин мавзуси Эрон ислом жумҳурияти ташқи сиёсатининг марказидадир ва ушбу сиёсатлар  исломий Эрон масъуллари томонидан қатъийлик ва жиддийлик билан олиб борилмоқда деб қўшимча қилди.

Зариф ўз сўзларида  бугунги кунда Ўрта Шарқ минтақаси ва дунёни иккита буюк хатар таҳдид қилаётгалигига тўхталиб, жаҳон ва минтақа учун энг асосий ва хавфли таҳдид бу сионисик режимидир ва  ёвузликка асосланган бу режим  тинчлик, инсон ҳуқуқи ва хавфсизликка қарши таҳдидларни асосий манбаи ҳисобланади деб аниқлик киритди.

Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек  такфирий терроризмни минтақа учун жуда хавфли бўлган иккинчи таҳдид деб билди.