апрел 18, 2023 09:39 Asia/Tashkent
  • Бугун 29 фарвардин Эрон Қуролли кучлари кунидир
    Бугун 29 фарвардин Эрон Қуролли кучлари кунидир

Бугун 29 фарвардин (18 апрел ойи) Эроннинг миллий тақвимида, армия кунидир.

Эрон Ислом жумҳуриятининг асосчиси ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ томонидан ушбу сана яъни 29 фарвардин куни Эрон қуролли кучлари куни деб номланган.

Эрон қуролли кучлари матбуот котиби генерал Шоҳин Тақихонийнинг айтишича, армия куни ва қаҳрамон қуруқлик қўшинларининг эпик ҳаракатлари билан бир вақтда Эрон Ислом Республикаси ҳарбий бўлинмаларининг ҳарбий паради Теҳрон ва бошқа вилоят марказларида ўтказилади деб эълон қилди.

Эрон Ислом республикаси армияси матбуот котиби шунингдек,  Эрон ислом республикаси асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний/р.а/ ҳижрий -шамсий йил фарвардин ойиинг 29 кунини  армия куни сифатида номлаганларнинг 44-йиллиги арафасида  Имом Хумайний /р.а/ ҳарамлари  ва зиёратгоҳи атрофида мамлакат президенти иштирокидаа армиянинг ҳаво бўлинмалари ва машиналари паради ҳм бўли ўтади деб қўшимча қилди.

Генерал Тақихоний ўз сўзларида муборак Рамазон ойига тўғри келгани сабабли парад маросими пиёда қўшинлар иштирокисиз ўтказилади. Эрон армиясининг жанговар кучларининг бир қисми автотранспорт бўлинмалари кўринишидаги стенд олдида парад қилинади деб аниқлик киритди.

Эроннинг жанубий  сувларида армия денгиз флотининг сузувчи бўлинмалари ва армия ҳаво кучлари қирувчи самолётлари ва ҳаво кучлари вертолётлари парад ўтказишорқали ўз ваколатини намойиш этадилар .

Эрон Ислом Республикаси армияси мамлакатнинг мудофаа ва ҳарбий қудратини мустаҳкамлашда  муҳим рол ўйнайди ва турли соҳаларда Эрон манфаатларини ҳимоя қишида давом этади.

Ёрлиқ