Туркия давлати: Эрон ва Россияга нисбатан қўлланган санкцияларга қаршимиз
(last modified Tue, 25 Apr 2023 12:48:54 GMT )
апрел 25, 2023 17:48 Asia/Tashkent
  • Туркия давлати: Эрон ва Россияга нисбатан қўлланган санкцияларга қаршимиз
    Туркия давлати: Эрон ва Россияга нисбатан қўлланган санкцияларга қаршимиз

Туркия ТИВ раҳбари Анқара давлати Ғарбнинг Эрон Ислом Республикаси ва Россияга қарши ноқонуний санкцияларига қўшилмаслигини яна бир бор айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича бугун Туркия ТИВ раҳбари Мавлут Човуш ўғлу Туркиянинг "TV 100" телеканали билан суҳбатда,  Эрон ва  Россия билан алоқаларни янада кенгайтиришни таъкидлаб, Анқара давлати АҚШ ва Ғарб давлатларининг Теҳрон ва Москвага қарши ноқоунний санкцияларни қўллаб-қувватламайди деб эълон қилди.
У сўзларининг бошқа қисмида ислом оламининг барча давлатлари, Осиё, Марказий Осиё, Кавказ ва Лотин Америкаси, Россия, Форс Кўрфази мамлакатлари билан икки томонлама алоқаларимиз бор деб изоҳлади.

Туркия ТИВ раҳбари бундан олдин АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан  қўшма матбуот анжуманида Анқара давлат Эрон ва Россияга қарши қўлланган бир томонлама санкцияларни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилганди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуғаннинг матбуо котиби, Иброҳим Калин эса Анқара давлати Россияга қарши қўлланган санкцияларга қўшилмаслини гаприб, бу санкциялар Туркия иқтисодиётига ҳамма нарсадан кўпроқ зарар етказмоқда деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ