Саноати ривожланган мамлакатлар Россияга қарши уруш ва санксияга урғу берди
(last modified Tue, 18 Apr 2023 09:59:37 GMT )
апрел 18, 2023 14:59 Asia/Tashkent
  • Саноати ривожланган мамлакатлар Россияга қарши уруш ва санксияга урғу берди
    Саноати ривожланган мамлакатлар Россияга қарши уруш ва санксияга урғу берди

"Катта еттилик" гуруҳига аъзо давлатлар ўзларининг сўнгги йиғилишида АҚШ босими остида Украинанинг Россия билан урушини давом эттириш ва Москвага қарши санкцияларни давом эттиришга урғу бердилар.

Г7 мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари кеча (17-апрел, душанба) қўшма баёнот бериб, Украинага молиявий ёрдам ва қурол-яроғ жўнатиш, шунингдек, Россияга қарши санкцияларни давом эттиришга урғу берди.

16-апрел, якшанба куни Япониянинг “Каризава” минтақасида АҚШ, Япония, Англия, Канада, Франсия, Германия ва Италиядан иборат “катта еттилик” гуруҳининг ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди. Бу уч кунлик учрашувда Украина уруши муҳокамалар марказида бўлди.

Музокараларнинг биринчи раундидан сўнг иштирокчилар АҚШ бошчилигидаги Ғарбнинг Россияга қарши сиёсатига мос равишда Украинадаги Россияга қарши уруш ҳақида баёнот берди. Қўшма Штатлар бошчилигидаги Ғарб ҳукуматлари Украинанинг Россияга қарши урушида, молиявий ва иқтисодий соҳаларда, шунингдек, ҳарбий ишларда, айниқса, оммавий қирғин қуролларининг барча турларини Украинага юбориш ва ҳарбий мутахасисларни юбориш орқали Киев ҳукуматига ёрдам беришга ошиқдилар.

Бундай вазиятда "Еттилик гуруҳи" аъзолари ўз баёнотларида таъкидладилар:“Япония учрашуви иштирокчилари санкциялардан қочиш ва учинчи давлатлар томонидан Россияга қурол сотишга қарши курашиш соҳасида улар ўртасида қўшма ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар”.

Минтақадаги нотинч шароитни ҳисобга оладиган бўлсак, шак-шубҳасиз, Японияда бўлиб ўтган Каризава йиғилишида саноат ривожланган етти давлатнинг баёноти эълон қилиниши уруш сиёсатини олиб бориш ва минтақадаги нотинч вазиятни қўллаб-қувватлаш демакдир. Шунга қарамай, саноати ривожланган давлатлар ўз оммавий ахборот воситалари ёрдамида ўз манфаатлари учун ва Россияга қарши Украинанинг Россия билан урушини тарғиб қилиш учун қўшимча ҳаракат қилдилар.

Шу билан бирга, АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан гижгижланган Украина ҳукумати Украинанинг икки вилоятида яшовчи этник русларга қарши тенгсиз уруш олиб боришни кун тартибига қўйди. Украинанинг энг гавжум вилоятлари ҳисобланган ва асосан Украинанинг этник рус фуқаролари жойлашган икки Донетск ва Луганск вилоятларига қилган ҳарбий ҳужумлари тинч аҳолига бир томонлама қилинган энг ёмон  ҳарбий ҳужумлардан бири сифатида баҳоланди.

Катта еттилик гуруҳи

 

Шу билан бирга, АҚШ бошчилигидаги Ғарб ҳукуматлари Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотини (НАТО) Россия чегаралари томон кенгайтиришга ҳаракат қилиб, амалда Россияга қарши уруш учун замин яратдилар. Бу саъй-ҳаракатларга қарши Россия 2022-йилнинг 24-февралида Украинада махсус ҳарбий операциясини бошлади.

Можаролар бошланганидан сўнг Эрон ва Хитой Ғарбнинг провокацион ҳаракатлари, жумладан, НАТОнинг Россия чегараларигача кенгайиши Украинада уруш бошланишининг асосий сабаби сифатида эълон қилдилар.

Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Ғарб ҳукуматлари Ғарбпараст сиёсатчилар ёрдамида Украинанинг барча ҳарбий инфратузилмасини вайрон қилган бўлса, энди улар Ғарбпараст президент Владимир Зеленский ёрдамида бу давлат ва Россия ўртасида уруш келтириб чиқариб, Украинани вайрон қилмоқдалар. Ўтган йили Украинанинг иқтисодий инфратузилмаси вайрон бўлди.

Аслида Украина саноат мамлакатидан соф “қишлоқ хўжалиги” иқтисодиётига эга давлатга айланмоқда. Украина президенти ёрдамида бу давлатни йўқ қилишга ёрдам бераётган Ғарб ҳукуматларида вайроналарни тиклаш ва қайта тиклаш имконияти йўқ. Бироқ минтақа давлатлари, хусусан, Россия Украинанинг иқтисодий аҳволини тиклаш ва яхшилаш имкониятига эга.

Шу нуқтаи назардан, Ғарб экспертларининг ҳужжатлаштирилган ҳисоботларига мурожаат қилишимиз мумкин. Мисол учун, Германия саноат ва савдо палатаси экспертлари ўтган йили ҳисобот эълон қилди ва унда маьлум қилди:"Уруш бошланишидан олдин Россиядан арзон газ импортига қарам бўлган Украина ҳозир жуда кўп қийинчиликлар билан курашмоқда. Бу Америка ўз энергия ресурсларидан фойдаланаётган пайтда, Франция эса атом энергиясидан етарлича фойдаланиш имкониятига эга бўлагн пайтда содир бўлмоқда". Ушбу ҳисоботни чоп этишдан мақсад, Россия билан бир вақтда юз бериши кутилаётган АҚШ томонидан Европа Иттифоқини заифлаштириш сиёсатини қабул қилишдир.

Бу фактларни қисқача кўриб чиқсак, Оқ уй давлат арбоблари томонидан жанговар сиёсатлар олиб бориши Россияни заифлаштиришдан ташқари, Ғарбнинг Европа Иттифоқи ва ҳатто Японияга босим ўтказишига сабаб бўлиши шубҳасиз. Чунки, Европа давлатлари ва Япония қазилма энергия импортига жуда муҳтож. Америка эса ўз эҳтиёжларини қондириш учун етарли ресурсларга эга.

Американинг НАТОнинг кенгайиши баҳонасида мулоҳазали сиёсат олиб бораётганини ҳисобга олсак, Оқ уй сиёсатчилари Ғарб қудратли давлатини йўқ қилиш сигналини эшитган кўринади. Шу сабабли улар Россия ва Хитойга тўсқинлик қилиб, дунёнинг стратегик ҳудудларида ўз ғаразли мақсадларига эришишга ҳаракат қилмоқдалар.