Эрон Мудофа вазири Москвадаги тўрт томонлама учрашувда қатнашди
Эрон мудофаа вазири Россия пойтахтидаги тўрт томоналма учрашувида Россия, Сурия ва Туркия мудофаа вазирлари билан минтақа хавфисзлигини таъминлаш бўйича алоҳида учрашув ўтказди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон мудофаа вазири Муҳаммадризо Оштиёнийнинг Россия, Туркия ва Сурия мудофаа вазирлари билан учрашвида икки томоналма ҳамколикнинг муҳим масалалари, глобал ва минтақавий хавфизликни таъминлашнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз кеча Москва шаҳрида Россия, Эрон Ислом Республикаси, Туркия ва Сурия мудофаа вазирлари террорчиларга қарши биргаликда курашишга урғу бериб тўрт томоналма музокаралар ўтказдилар.
Москвада бўлиб ўтган музокараларда Суриядаги хавфсизликни мустаҳкамлаш ва Туркия ва Сурия муносабатларини нормаллаштириш соҳасидаги жорий ҳаракатлар юзасидан фикр алмашилди.
Музокараларада террорчилик таҳдидларнинг барча кўринишга қарши кураш, Суриядаги ИШИД ва бошқа эктремистик гуруҳларга қарши кураш масаларага алоҳида эътибор қаратилди.
Эрон ва Россия давдатлари террорчиларга қарши урушда Суриянинг қонуний ҳукуматини қўллаб-қувватлаган икки давлат эди.