Эрон мудофаа вазири: бир томонламаликка қарши курашни кучайтирамиз
ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг саммитида қатнашиш учун Ҳиндистонга сафар қилган Эрон мудофаа вазири генерал Муҳаммадризо Оштиёний Деҳлининг Полом аэропортида мухбирлар билан суҳбатида, ШҲТ минтақавий ва глобал ўзгаришларнинг ўта муҳим марказларидандир айтди.
Эрон мудофаа вазири Генерал Муҳаммадризо Оштиёний ўз сўзларида Эрон Ислом республикаси илк марта Мудофаа вазирлари даражасида ШҲТ мудафаа вазири даражасида қатнашмоқда деб изоҳлади.
Эрон Ислом Республикаси мудофаа вазири шунингдек бу фурсатда Эроннинг исломий тузум доирасидаги сиёсатлари хусусан айрим мамлакталарнинг бир томонлама сиёсати, терорризм ва экстермизга қарши кураш каби масалаларда Эрон Ислом республикасининг позициясини тушунириб берамиз деб қўшимча қилди.
Генерал Оштиёний шунингдек ШҲТга аъзо давлат мудофаа вазирлари саммити турли кўламда - миллий қудрат, иқтисодий, ҳарбий, маданий ва ижтимоий ҳамда уларнинг позицияларини маълум қишимиз мумкин бўлган тармоқларда янги имконият яратишини таъкидлаб, бу учрашувда Эрон Ислом республикаси манфаатлари доирасида ҳамда минақа алоқаларни кучайтириш йўналишида айрим мамлакатлар мудофаа вазирлари билан учрашиб мулоқотлар ўтказишини ҳам эълон қилди.