Канъоний Чофий:Эрон давлати Ҳирманд сувидаги улушига эга бўлиш ҳаракатидан воз кечмаганн.
(last modified Mon, 01 May 2023 12:46:47 GMT )
май 01, 2023 17:46 Asia/Tashkent
  • Канъоний Чофий:Эрон давлати Ҳирманд сувидаги улушига эга бўлиш ҳаракатидан воз кечмаган
    Канъоний Чофий:Эрон давлати Ҳирманд сувидаги улушига эга бўлиш ҳаракатидан воз кечмаган

Эрон ТИВ матбуот котиби Теҳрон ҳукумати Ҳирманд дарёсининг сув ҳуқуқини таъқиб этишдан воз кечгани йўқ деб изоҳлади.

1972 йилда Эрон ва Афғонистон ҳукуматлари ўртасида имзоланган Ҳирманд шарномасига  асосан Эроннинг Ҳирманд дарёси сувидан бўлган улуши йилига  820 миллион куб метр ва секундида тахминан 26 куб метрга тенг ва алабатта  бу турли ой ва фасларга фарқ қилади.

Эроннинг Ҳирманд сувига бўлган ууши ва ҳуқуиқларини таъминлашга даъво қилган Афғонистоннинг собиқ ҳукумати Ҳирманд дарёси бўйида Нимрўз вилоятида Камолхон тўғонини қуриш орқали бу келишувнинг амалга оширишига тўсқинлик қидгангди. Бу эса Эрон ҳудудидаги Ҳирманд дарёси  атрофида хусусан Систон ва Балучистон вилоятида инсон,ҳайвон ва ўсимлик дунёсига катта зарар етказди деб эълон қилди.

Эрон ТИВ матбуо котиби бугун  мухбирлар билан ҳафталик матбуот анжуманида Ҳирманд дарёси сувидан Эроннинг улушига тўхталиб, Эроннинг умумий дарёлардар сув олиш ҳаққи ва улуши  одатда ҳукумат ва дипмломатик тизимнинг диққат ва эътибори марказида деб қайд этди.

Канъоний шунингдек Афғонистон томони Эроннинг сувга бўлган улуши ва ҳуқуқини тан олади ва бу масала Самарқанд шаҳридаги музокараларнинг сўнги босқичида ҳам таъкиданган деб маълум қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби Канъоний Чофий ўз сўзларида  Форс Кўрфазининг миллий куни бўлгани  30 апрель ҳақида ҳам гапириб, Форс Кўрфази минтақанинг умумий тарихий ва маданий ўзига хослигининг бир қисмидир. Эрон мамлакати Форс Кўрфази мамлаатлари билан қўшниичлик муносабатлари мустаҳкамлашни умумий хавфизликка эришининг энг муҳим омили сифатида билади. Эроннинг асосий сиёсати қўшниларни биринчи ўринга қўйиш ва минтақадаги давлатлар айниқса Форс Кўрфази  давлатлари иштирокидаги хавфсизликни ўрнатишдир деб қўшимча қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири  Европа Иттифоқи билан алоқалаларга ҳам тўхталиб, Эрон давлати ташқи алқлар соҳасида ҳеч қачон ўзини маълум бир географик ҳудуд билан чеклаб қўйган эмас  ва Эроннинг 13-ҳукумати эса мувозанатли ташқи алоқаларига урғу бериб, чегара қўшнилари ҳамда Шарқ ва Осиёга эътибор қаратишни муҳим устувор вазифа қилиб қўйди деб аниқли киртди.