май 05, 2023 14:34 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Суриянинг қўшма баёноти; террорчиларни якуний йўқ қилиш учун ҳамкорлик давом этади
    Эрон ва Суриянинг қўшма баёноти; террорчиларни якуний йўқ қилиш учун ҳамкорлик давом этади

Эрон Ислом Республикаси Президентининг Сурияга расмий ташрифи якунида икки давлат қўшма баёнот чиқарди ва террорчиларни якуний йўқ қилиш учун ҳамкорлик давом этишини эьлон қилди.

Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий Сурия Президенти Башар ал-Ассаднинг расмий таклифига жавобан чоршанба ва пайшанба кунлари (4 ва 5-май) юқори мартабали делегация бошчилигида ушбу мамлакатга ташриф буюрди ва икки томонлама муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўллари, Сурия ҳукумати расмийлари билан сўнгги минтақавий ва халқаро ўзгаришлар фикр алмашди.

Фарс ахборот агентлиги хабарига кўра, Эрон Ислом Республикаси ва Сурия Сайид Иброҳим Раисининг бу давлатга икки кунлик расмий ташрифи якунида баёнот бериб, Сиёсий, иқтисодий, консуллик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни давом эттириш, шунингдек, икки давлат ўртасида юқори мартабали делегациялар алмашинувини давом эттириш орқали икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш муҳимлиги таькидладилар.

Бу баёнотда айтилишича: Эрон ва Сурия Қўшма Олий комиссия каби мавжуд механизмлар орқали икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш учун ҳар қандай чора кўришга тайёр  эканликларини эьлон қилди.

Шунингдек, Эрон ва Сурия терроризм ва экстремизмга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликдан мамнунлик билдириб, барча террорчи гуруҳларни якуний йўқ қилиш учун биргаликдаги ҳамкорликни давом эттиришга урғу берди.

Ушбу қўшма баёнотда сионист режимнинг Суриядаги тажовузлари қораланади ва Сурия Голан тепаликларини ишғолчи режим томонидан босиб олиниши ҳамда бу ишғолчи режимнинг ҳаракатлари, жумладан Голанни қўшиб олиш қарори қаттиқ қораланади.

Эрон Ислом Республикаси Сурия билан стратегик ҳамкорликка эга бўлиб, Теҳроннинг Сурия инқирози даврида ушбу давлатнинг қонуний ҳукуматини қўллаб-қувватлаб, турли террорчи гуруҳларга қарши кураш жараёнида Башар ал-Ассад ҳукуматига ёрдам кўрсатгани бунинг исботидир.

ИШИД мағлубиятга учрагач, ҳозирда Сурия ва Эрон ўртасидаги алоқалар кенгайиб, ранг-баранглашди ва бу алоқаларни барча соҳаларда ривожлантириш учун аниқ истиқболлар мавжуд.

Ёрлиқ