май 07, 2023 15:56 Asia/Tashkent

Эрон президенти Эроннинг илмий ва иқтисодий имкониятларини жорий этиш учун бошқа мамлакатлардаги тижорат идора ва офислари фаоллашинини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон президенти Иброҳим Раисий бугун Эроннинг экспорт салоҳиятининг бешинчи кўргазмасининг очилиш маросимида 13-ҳукумати  50 миллиард доллардан ортиқ экспортни рўйхатдан ўтказиб  40 йиллик рекорд ўрнатганига тўхталиб, бу муҳим воқеа Эрон Ислом республикаси ва боқшқа мамлакталар ўртаисдаги иқтисодий ва савдо алоқаларига сабаб бўлди ва савдо-иқтисодий алоқлар даражаси яхшиланади деб изоҳлади.

Иброҳим Раисий ўз сўзларида Эрон маҳсулотлари бугунги кунда қўшни давлатлар ва дунёда бу маҳсулотларни ишлаб чиқаришга даъвогар давлатлар билан рақобатдош бўлиши мумкинлигини таъкидлаб бу ҳукуматда соғлини салқш ва тиббиёт ҳамда шифокорлик технологияси соҳасида фойдали чора-тадбирлар амалга оширилиб бугунги кунда зарур бўлган дори воситаларининг 95 фоизи мамлакат ичкарисида ишлаб чиқарилиб экспорт қилинаётгани юртимиз ифтихори ва фахрларидан бири ҳисобланади деб эслатди.

Сайид Иброҳим Раисий Эроннинг экспорт салоҳиятининг бешинчи кўргазмасига минтақа ва минтақа ташқарисидаги давлатларнинг мингдан ортиқ тадбиркор ва иқтисодчи фаоллари ва иқтисодий амалдорлари ташрф буюришини билдириб, Эронда пўлат ва нефт-кимиё саноати ва фаол конларда катта ишлар қилинган ёки қилинмоқда. Шунингдек фан ва технологиялар пакрларига тадбирколар, хўжалик фаолари ҳам ташриф буюриши мумкин деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз Эроннинг экспорт салоҳиятининг бешинчи кўргазмаси ҳисобланадиган  Iran Expo 2023 кўргазмаси бугун Теҳрон халқаро кўргазмалар марказида бошланди ва 10-май ойига қадар 60 давлатдан  750 нафар маҳаллий компания ва  вакиллар иштирокида ўтказилади.

Ёрлиқ