май 10, 2023 08:58 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Туркия ва Сурия ўртасидаг сиёсий ечим топишга умид билдирди
    Эрон ТИВ раҳбари Туркия ва Сурия ўртасидаг сиёсий ечим топишга умид билдирди

Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Москвадаги 4 томонлама мулоқотнинг Туркия ва Суряини сиёсий ечимга қаратилганлиги ҳақида кучли ва самарали мурожаат беришига умид қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  Москвага ташриф буюрганида, бу шаҳарда 4 томонлама учрашувни ўтказилиши ҳақида гапириб, ўтган йили минтақада жуда оғир шароитлар яратилган ва Туркия томонидан Суриянинг чегара ҳудудларида ҳарбий можаро эҳтимоли кучайтирилди деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари минтақада ва Туркия билан Сурия ўртасидаги муштарак чегарада янги уруш ва тўқнашувлар келиб чиқишига йўл қўймаслик учун жуда кўп дипломатик ҳаракатлар амалга оширилди деб қўшимча қилди.

Амр Абдуллоҳиён шунингдек,  балки Остона йиғилиши раҳбарларининг Теҳрондаги учрушви Эрон саъй-ҳаракталари ва Теҳрон ва Москва ҳукуматларининг биргаликдаги ҳаракатларини тўлдирувчи бўлгандир деб таъкидлади.

У сўзларининг бошқа қисмида Остона йиғилиши раҳдбарларини Теҳрондаги натижаларидан бири сиёсий ечимга эътибор қаратиш эди деб маълум қилди.

Эслаи ўтамиз, кеча Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Сурия бўйича  Россия, Туркия, Сурия  ТИВ раҳбарлари билан 4 томонлама учрашувни ўтказиш мақсадида Москвга жўнаб кетди.

Бугун Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Москва шаҳрида, Эрон, Россия  Сурия ва Туркия ТИВ раҳбарлари иширокида бўлиб ўтадиган тўрт томонлама учрашувда қатнашади.

Ёрлиқ