Исломий Эрон; Имом Жафар Содиқ (а.с.) шаҳодати муносабати билан мотам либосида
(last modified Tue, 16 May 2023 07:15:59 GMT )
май 16, 2023 12:15 Asia/Tashkent
  • Исломий Эрон; Имом Жафар Содиқ (а.с.) шаҳодати муносабати билан мотам либосида
    Исломий Эрон; Имом Жафар Содиқ (а.с.) шаҳодати муносабати билан мотам либосида

Исломий Эроннинг турли шаҳарларида Имом Жаьфар Содиқ (а.с.) шаҳид бўлган куни муносабати мотам тутилмоқда.

Бугун (сешанба), 2023-йил 16-май, ҳижрий 1444-йилнинг 25-шаввол, Имом Жаьфар Содиқ (а.с.) шаҳодатининг йиллигига тўғри келади.

Бугун Машҳадда Имом Содиқ (а.с.) шаҳидларининг йиллиги муносабати билан ушбу шаҳарнинг Шуҳадо майдонида содиқийларнинг катта йиғилиши бўлиб ўтди ва содиқийлар сўнгра “Шаҳидлар майдони” йўналиши бўйлаб Имом Ризо (алайҳиссалом) зиёратгоҳигача бориб, аза тутдилар.

Муқаддас Қум шаҳри ҳам Жаьфарий мазҳабининг етакчиси шаҳид бўлганининг йиллиги муносабати билан мотамга чўмлади. Ҳазрати Маьсуманинг (р.а.) зиёратгоҳи ва ул зотнинг саҳнлари қора рангга бурканди, Имом Жаьфар Содиқ (а.с.) шаҳид бўлганликлари муносабати билан мотам нола ва фиғон садолари эшитилади.

Теҳрон аҳли ҳам масжид, тақия ва ҳусайнияларда Имом Жаьфар Содиқ (алайҳиссалом) шаҳид бўлган кечаю кундузда қатнашиб, мотам тутдилар.