Эрон ва Россия уюшган жиноятчилик ва терорризмга қарши курашда ҳамкорликларни кенгайтирмоқчи
-
Эрон ва Россия уюшган жиноятчилик ва терорризмга қарши курашда ҳамкорликларни кенгайтирмоқчи
Эрон Олий суд раиси ва Россия Олий маҳкамаси раиси уучрашганида икки мамлакатнинг уюшган жиноятчилик ва терроризмга қарши кураш заминасида ўзаро ҳамкорликларини кенгайириши зарурлигини таъкидладилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Олий суд раиси ҳужжатул ислом вал муслимин Сайид Аҳмад Муртазавий муқаддас Москвадаг россиялик олий суд раиси Вясчеслав Лебедев билан учрашганида Москва ва Теҳрон алоқаларнинг ўсиб бораётган жараёнига ишора қилиб бошқа тармоқлар қатори суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам муносабатларини ривожлантиришимиз керак деб маълум қилди.
Учрашувда Эрон Олий суд раиси россиялик ҳамкасбига Россия Олий суди билан таклиф иилнар икки томонлама меморандум лойиҳа матнини топширди ва буни Россия томони ҳам олқишлади.
Эрон Олий суди раиси Муртазави Муқаддам ўз сўзларида Эрон Ислом республикасининг ШҲТг аъзолигигани ҳам таъкидлаб уюшган жиноятчсилик террорчилик жиноятларга қарги курашда ҳамкорликни кучайтириш зарур деб эълон қилди.
Россия Олий суди раҳбари Вячеслав Лебедев бу мулоқотда Москва уҳкуумати Теҳрн билан муносабатларини ривожлантиришга интилаётганга тўхталиб икки томонлама суд муносабатларини ривожланириш ва алоқаларни мустаҳкамлаш учун Эрон таклиф қилган лойиҳани кўриб чиқишга тайёрмиз деб қўшимча қилди.
Кеча Эрон Олий суди раиси россиялик ҳамкасбининг таклифига биноан бу мамлакат суд органлари билан муҳокама қилиш ва фикр алмашиш мақсадида Москвага борганди.