май 16, 2023 18:33 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом Республикаси аҳолиси 85 миллион нафардан ошди
    Эрон Ислом Республикаси аҳолиси 85 миллион нафардан ошди

Эрон статистика марказининг аҳоли,ишчи кучи ва уй хўжалиги иқтисодиёти бошқармаси раиси Эрон аҳолисининг 85 миллион кишилик чегарани кесиб ўтгани , бу эса Эрон аҳолиси динамикасидан далолат беришини маълум қилди.

Эрон пресс ахборот агентлигинг хабар қилишича, Эрон статистика марказининг аҳоли,ишчи кучи ва уй хўжалиги иқтисодиёти бошқармаси раиси Алиакбар Маҳзун Эрон аҳолисининг 24 фоизини 15 ёшгача бўлган болаллар ва ўсмирлар, мамлакат аҳолисининг 25 фоизини 15-29 ёшда бўлган ёшлар, 44 фоизини ўрта ёшдагилар ва бошқаларини 65 ёшдан кексалар ташкил қилади. Бу эса Эроннинг асосий деморафик тузилиши ўрта ёшдагилар бўлганини кўрсатади деб изоҳлади.

Эрон статистика марказининг аҳоли,ишчи кучи ва уй хўжалиги иқтисодиёти бошқармаси раиси ўз сўзларида Эронда ўртача умр кўриш ҳозирда 74 ёшга етгани саводхонлик даражаи эса 87,6 фоизни ташкил иқлаёгани ва буни аҳолининг сифат жиҳатидаги ўсишга хизмат қилаётганини ҳам қўшимча қилди.

Алиакбар Маҳзун шунингдек Эронда ўртача никоҳ ёши эркаклар учун 24  аёллар учун эса 23 ёшни ташкил этилишини таъкидлади.

Ёрлиқ