феврал 03, 2024 17:10 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 27-4 январь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон республикаси аҳолиси сони 37 миллион кишига яқинлашди

 

  • Россия Қозоғистон орқали Ўзбекистонга 550 минг тонна нефт экспорт этади

 

  • Тошкентда Эрон саноат вазири Ўзбекистоннинг саноат ва энергетика вазирлари билан учрашди

 

  • Эрон саноат, кон ва савдо вазирининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 8 та муҳим келишувга эришилди

 

  • 2023-йилда 714,2 минг россияликлар сайёҳлик мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди

 

  • Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Эрон расмийларининг маслаҳатшувлари ўтказилди

 

  • Осиё Миллатлар Кубоги-2023: Ўзбекистон Таиланд устидан ғалаба қозониб чорак финалга йўл олди

 

  • Эрон ТИВ раҳбари сиёсий ўринбосари Ўзбекистон Олий мажлис қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари ва транспорт вазири билан учрашди

 

  • Эртага -4 февралдан бошлаб ўзбекистонликар учун Эрон визалари бекор қилинади

 

***

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2024 йил 1 январь ҳолатига 36 799 800 кишига етди

Ўзбекистон Статистика агентлиги 2023 йилги демографик кўрсаткичларни эълон қилиб, аҳолиси 1 январь ҳолатига кўра 36,8 млн кишини ташкил этганини хабар қилди.

Газета сайтининг Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига таяниб хабар қилишича, 2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 36 799 800 кишини ташкил этди, шундан эркаклар сони 18 525 000 кишини, аёллар сони 18 274 800 кишини, шаҳар аҳолиси сони 18 768 500 кишини, қишлоқ аҳолиси сони 18 031 300 кишини ташкил этди.

Ўзбекистонда Меҳнатга лаёқатли аҳоли сони эса 20 710 900 нафарни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан (20 505 300) 205 600 га кўп.

Ҳудудлар бўйича доимий аҳолиси сони энг кўп Самарқанд вилоятида 4 208 500 киши, Фарғона вилоятида 4 061 500 киши, Қашқадарё вилоятида 3 560 600 киши, энг кам аҳоли сони Сирдарё вилоятида 914 минг киши, Навоий вилоятида 1 075 300 киши ва Жиззах вилоятида 1 507 400 кишини ташкил этган. Шундай қилиб Ўзбекистонда аҳоли сони 4 миллиондан ошган вилоятлар сони иккитага етди.

Ўзбекистонда 2024 йил 1 январь ҳолатига 1 квадрат километрга ўртача 82 киши тўғри келган. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,8 кишига ортган (2023 йил 1 январь ҳолатига 1 квадрат километрга 80,2 киши). Ҳудудлар бўйича қарайдиган бўлсак, аҳоли зичлигининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида 6787,5 киши, Андижон вилоятида 789,4 киши, Фарғона вилоятида 600,8 кишини ташкил этган бўлса, энг паст кўрсаткичлар Навоий вилояти 9,7 киши, Қорақалпоғистон Республикасида 12 кишини ташкил этган.

Шунингдек 2023 йил январь декабрь ойларида тирик туғилганлар сони 962 минг кишини ташкил этди, шундан ўғил болалар сони 498,3 минг кишини, қиз болалар сони 463,7 минг киши, тирик туғилганлар сони шаҳар жойларида 480,2 минг кишини, қишлоқ жойларида 481,8 минг кишини ташкил этди.

2023 йилда вафот этганлар сони 172,8 минг кишини ташкил этди, шундан эркаклар сони 95 минг кишини, аёллар сони 77,8 минг киши, вафот этганлар сони шаҳар жойларида 93,6 минг кишини, қишлоқ жойларида 79,2 минг кишини ташкил этди.

**

Қозоғистон магистраль нефть қувури

 

Қозоғистон магистраль нефть қувури оператори "Казтрансойл" жорий йилда Россиядан Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудуди орқали 550 минг тонна нефтни транзит қилишни режалаштираётганини хабар қилди.

РИА Новостга таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, “2024 йилда Россия нефтини Қозоғистон  ҳудуди орқали Ўзбекистон Республикасига транзит қилиш ҳажми режалаштирилган 500 минг тоннадан 550 минг тоннагача оширилади. Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган нефть етказиб бериш жадвалига мувофиқ. Қозоғистон Республикасининг "Казтрансоил" АЖ январь ойида 25 минг тонна Россия нефтини етказиб беришни таъминлайди

Шунингдек, ўтган йили "Казтрансойл" АЖ Ўзбекистонга 154,3 минг тонна Россия нефтини олиб ўтгани қайд этилган.

Айтиш керакки,  Россия нефтини Ўзбекистонга "Казтрансойл" магистраль нефть қувурлари тизими орқали ҳайдаш 2017 йилда бошланган. 2017 йилда транзит ҳажми 67,9 минг тоннани, 2018 йилда 35,8 минг тоннани ташкил этди. 2019-2022 йилларда Россия нефтининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга транзити бўлмаган.

"Казтрансойл" АЖ Қозоғистондаги магистраль нефть қувурининг миллий оператори ҳисобланади. "Казмунагаз" гуруҳининг бир қисми. Узунлиги 5,4 минг километр бўлган кўп тармоқли магистраль нефть қувурлари тармоғига эгалик қилади.

**

Икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш мақсадида эронлик делегация бошчилигида Ўзбекистонга сафар қилган Эрон саноат, кончилик ва савдо вазири Ўзбекистон саноат вазири ва энергетика вазири билан алоҳида учрашувлар ўтказди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси саноат, кончилик ва савдо вазири Аббос Алиободий  Ўзбекистон саноат ва сармояларни ривожлантириш вазири билан учрашиб иккитомонлама ҳамкорликларни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди.

Эроннинг саноат вазири шунингдек, Ўзбекистон энергетика вазири билан ҳам мулоқот қилиб,  икки давлат ўрасида энергетика соҳасида биржаларни ривожлантириш бўйича ҳамкорликларни ошириш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Аббос Алиободийнинг Ўзбекистонга сафарининг бошқа ержаларидан бири эса бу мамлакатда иситқомат қилувчи эронлик ишбилармонлар ва иқтисодий фаоллар билан учрашувдир.

**

Эрон ва Ўзбекистон

 

Эрон саноат вазири ва унга ҳамроғҳлик қилган делегациянинг Тошкентга ташрифи давомида имтиёзли ижро ҳужжатлар имзолангани энг муҳимм ютуқларидан бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эроннинг саноатни ривожлантириш ташкилотининг халқаро бизнесни кенгайтириш бўйича ўринбосари ўз сўзларида Эрон Ислом республикаси саноат, тоғ- кон ва савдо вазирини Ўзбекистон расмийлари билан Тошшкентдаги учрашувида икки давлат ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ва иқтисодий ҳамкорликларни енгиллаширишга алоҳида эъьилот қаратилди деб айтди.

Эроннинг саноатни ривожлантириш ташкилотининг халқаро бизнесни кенгайтириш дбўйича раисининг ўринбосари, Каннодзода ўз сўзларида қўшимча  қилиб айтдики,  Эрон ва Ўзбекистон марказий банкларининг банк айирбошлаш механизмини фаоллаштириш ва техник музокараларни илгари суриш учун тижорат банкларни жорий этиш бўйича келишуви,   бир неча йиллик музокралардан кейин Ўзбекистон ҳукумати томонидан  MFN тамойилининг қабул қилиниши ва Эрон ва Ўзбекистон ўртасида имтиёзли савдо шартномасининг ижро ҳужжатини имзоланиши, ҳамкорлик ва газ турбиналарини капитал таъминлашда Эроннинг иштироки бўйича кенг қамровли келишувлар, Ўзбекистонда нефт, нефтни қайта ишлаш заводлари ва электр станциялари ускуналарини таъмирлаш ва асосий таъмирлаш бўйича ҳудудий хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш, ҳамда  Ўзбекистон учун газ босимини ошириш станциясини ташкил этиш, Эроннинг убшу мамлакатдаги иссиқлик электр станциялари қурилишдаги иштироки ва сармояси, метал конларининг катта майдонлари,  жумладан темир рудаси, мис, олтин ва бошқаларни қазиб олишдан тортиб ишлаб чиқарилишигача бўлган тўлиқ пакетини амалга ошириш учун Эрон пудратчиларига топшириш бўйича дастлабки келишув,  икки мамлакат ўртасида юк ташишни ривожлантириш учун  Эрон томонидан қўшма логистика компаниясини ташкил этиш ва юк вагонларини етказиб бериш бўйича дастлабки келишув, эронлик йирик пудратчиларининг Ўзбекистон инфратузилма лойиҳаларида иштирок этиши бўйича дастлабки келишув ва Эрон дори воситалари ва тиббий асбоб-ускунларини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш ва тиббиёт марказларини Эрон билимлари асосидаги тиббий асбоб-ускунлар билан жиҳозлаш бўйича кафолат ва дастлабки келишувга кўмаклашиш  Эрон саноат вазирининг Тошкентга қилган ташрифида эришилган муҳим ютуқлар ва келишувлар эди.

***

2023 йилда Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадида ташриф буюрган россияликлар сони ўтган йилга нисбатан 25,8 фоизга ошиб, 714,2 минг кишини ташкил этди.

Ўзбекистон Статистика агентлиги матбуот хизматига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, туризм статистикасини тузишда Жаҳон сайёҳлик ташкилоти тавсияларидан фойдаланилади.

Туризм мақсадларига қуйидагилар киради: дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, таълим, хизмат сафарлари, қариндошларни йўқлаш, даволаниш ва тижорат мақсадлари деб айтилган хабарда.

Аввалроқ агентлик 2023 йилда Ўзбекистонга хорижий сайёҳларнинг умумий оқими 2022 йилга нисбатан 27 фоизга ошиб, 6,6 миллион кишини ташкил этгани ҳақида хабар берган эди.

РИА Новости агентлигининг Россия Федерациясидан туристлар оқими динамикаси ҳақидаги сўровига жавоб берар экан агентлик вакили “2023 йилда Россия Федерациясидан Ўзбекистонга туризм мақсадида 714 282 киши келган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 567 725 кишини ташкил қилди”, деди.

***

Эрон ва Ўзбекистон

 

Тошкентда Ўзбекистон ТИВ биносида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг еттинчи раунди бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ва Эрон делегацияларига Ўзбекистн ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев  Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Али Боқирий Каний раислик қилдилар.

Эрон ва Ўзбекистон ТИВ лари ўртасида бўлиб ўтган ушбу маслаҳатлашувлар доирасида томонлар икки томонлама ҳамкорликни ҳамда кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорликни  кенгайтиришнинг қандай ва устувор йўналишлари  масалаларини муҳокма қилишди.

Эрон ва Ўзбекистон расмийлари учрашувларида ўзаро савдо ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни мустаҳкамлаш, транспорт -коммуникация соҳаларида ўзаро ҳамкорлик механизмларини ривожлантириш муҳимлиги ҳам таъкидланди.

Учрашувда икки мамлакат парламентлар мулоқотини ривожлантириш, икки томонлама алоқаларининг шартномавий -ҳуқуқий асосларини кенгайтириш ҳамда турли даражадаги бўлажак маросимлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Эрон ва Ўзбекистон расмийлари маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш хусусан илмий ва илмий муассасалар ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш, санъат, адабиёт ва таълим соҳаларида қўшма дастур ва лойиҳалар ташкил этишдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдириб, халқаро ва минтақавий  кун тартибидаги айрим масалаларни муҳокама қилдилар.

**

Ўзбекистон термаси Осиё Миллатлар Кубогида Таиландни енгиб чорак финалга йўл олди.

Осиё Миллатлар кубогининг нимчорак финал баҳсларида Ўзбекистон футболчилари Таиландни 2:1 ҳисобида  енгиб, ¼ финал босқичига чиқди.

Ўзбекистон термаси чорак финалда Қатар терма жамоасига қарши ўйнайди.

Газета сайтининг хабар қилишича, 30 январь куни Қатарда ўтаётган футбол бўйича Осиё чемпионатининг нимчорак финалида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиландга қарши учрашувда 2:1 ҳисобни қайд этиб, чорак финалга чиқди.

Ўйин «Аль-Жануб» стадионида бўлиб, уни малайзиялик Муҳаммад Назми бин Насаруддин бош ҳакам сифатида бошқарди. Учрашув давомида ҳавфли вазиятлар кўп бўлди, 37-дақиқада Диёр Холматов узатган тўпни Азиз Турғунбоев дарвозага киритиб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 58-дақиқасида захирадан ўйинга тушган таиландлик Сарачат Супачок ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Аббосбек Файзуллаев рақиб дарвозасига гол киритди ва Ўзбекистон жамоасини 2:1 ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг асосий қисмида бошқа аниқ ўзгариш бўлмади. Бош ҳакам 7 дақиқа қўшимча вақт берди. Якунда миллий терма жамоа 2:1 натижа билан Таиланд футболчилари устидан ғалаба қозонди.

Энди Ўзбекистон терма жамоаси чорак финал ўйинини 3 февраль куни мусобақа мезбони — Қатар терма жамоасига қарши ўтказади (Қатар ¼ финалга Фаластинни 2:1 ҳисобида енгиб, чиқди).

Миллий терма жамоа гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлаганди — Ҳиндистон устидан ғалаба, Сурия ва Австралия билан дуранг.

***

Эрон ва Ўзбекистон

 

Эрон ТИВ раҳбарининг сиёсий масалалар ўринбосари, Ўзбекистон расмийлари билан мулоқотлари давовимда, бу мамлакат Олий мажлис қонунчилик палатаси спикери ўринбосари ва транспорт вазири билан учрашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 7-чи раундини ўтказиш мақсадида Тошкентга сафар қилган, Эрон ТИВ раҳбари сиёсий ўринбосари Али Боқирий Ўзбекистон Қонунчилик палатаси раиси ўринбосари ва Эрон Илсом республикаси ва Ўзбекистон республикаси дўстли гуруҳининг раиси Алишер Қодиров билан учрашиб  суҳбатлашди.

 Ўзбекистон Олий мажлиси қонунчилик палатаси спикерининг ўринбрсари  Эрон ва Ўзбекистон мамлакатрининг тарихий ва маданий муштарак тоомнларига ишора қилиб икки мамлакат президентларининг алоқаларини кенгайтиришга бўлган хоҳиш-истакларини алоҳида таъкидла, Эрон ва Ўзбекистон  муносабатларини мустаҳкамлаш ва жадаллаштиришда ассамблеясининг таъсирчан ролини инкор этиб бўмаслигини ҳам қайд этди. 

Алишер Қодиров бу учрашвда, Эрон ва Ўзбекистон парламентлари раислари Муҳаммадбоқир Қолибоф  ва Исмоиловнинг Теҳрон ва Тошкентга тўзаро сафраларини икки машҳур муассаса муносабатларининг  холис талқини сифатида баҳолади.

Эрон ТИВ раҳбари сиёсий ўринбосари Али Боқрий ҳам бу учршувда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги узоқ йиллик муносабатларнинг чуқурлиги халқ контекстида шакллангани ва шу сабабдан уни бузиб бўлмаслигини таъкидлади.

Эрон ва Ўзбекистон минтақадаги  икки йирик давлатдир ва шунга асосан икки давлатнинг олдинга минтақада тинчлик ва барқарорликни ўрнатишда ҳам вазифа турибти, шунда  парламентлар марказий ўринни эгаллайди ва одамлар ўртаисдаги ишталарни мустаҳкамлашиши ва алоқалар механизмини  тартибга солиши мумкин қўшимча қилди Али Боқирий.

Ўзбекистон транспорт вазири ҳам Эрон ТИВ раҳбари сиёсий ўринбосари билан учрашувда Эрон ва Ўзбекистоннинг аҳамияти ва мавқеи ҳамда уларнинг Хитой ва Европа ўртасидаги юк транзитидаги ролини юқори баҳолади.

Эрон ТИВ  раҳбари сиёсий ўринбосари Али Боқирий ҳам  бу учраушвда,  Ўзбекистоннинг илк ташрифи ва бу давлат расмийлари билан оли борилган музокараларин самарали бўлганини эълон қилди. У шунингдек Ўзбекистон билан муносабатларни, хусусан транспор  соҳасида ривожлантириш Эрон Ислом  республикасининг устувор йўналиши эканлиги ва Ўзбекистон томони ҳам Эронга нисбатан худди шундай сиёсат юритаётганидан мамнунлиини билдирди.

***

Эрон мамлакати жорий йилнинг 4-февралб / якшанба/ кунидан Ўзбекистон фуқаролари учун визани бекор қилишини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси 2022 -чи йил 4-февралдан бошлаб ўзбекистонликлар учун визани бекор қилди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари ўринбосари Алиризо Бегдилий ўз сўзларида эратага 4-февралдан бошлаб Эрон мамлакати 28 давлат жумладан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва туристлари учун визани беор қилади деб таъкидлади.

Эрон мамлакатига фуқаролари  визасиз келишлари мумкин бўлган рўйхатда, Ўзбекистондан ташқари, Саудия Арабистони, Қатар, БАА, Баҳрайн, Кувайт, Тунис, Қирғизистон, Куба, Танзания, Мавритания, Зимбабве, Маврикий, Сейшел ороллари,  Япония, Индонезия, Сингапур, Вьетнам, Камбожа, Бруней, Бразаилия, Мексика, Перу, Ховартия, Сербия, Босния ва Герцоговина, Белорус ва Ҳиндистон ҳам бор.

Эслатиб ўтиш жоиздирки, Эрон мамлакатида туризмни ривожлантириш мақсадида визани бекор қилиш дастури ўтган йилнинг куз фаслида бошланган эди.

Ёрлиқ