май 18, 2023 16:53 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Эрон ва Покистон муносабатларини мустаҳкамлашда чегара бозорларини ташкил этиш аҳамиятлидир
    Эрон президенти: Эрон ва Покистон муносабатларини мустаҳкамлашда чегара бозорларини ташкил этиш аҳамиятлидир

Эрон президенти Пешин- Манд қўшма бозорчасини очиилиш маросимидан сўнг Покистон Бош вазири билан учрашганида, Теҳрон ҳукумати Исломобод била урли савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги ва фан -техника соҳасидамуносабатларини ривожлантиришга тайёрлигини хабар қилди.

Эрон Ислом республикаси президенти ва Покистон Бош вазири иштирокида бугун Эрон ва Покистон чегарасидаги Пешин -Манд чегара бозори очилди.

Эрон президенти Иброҳим Раисий ҳам бу учрашувда Теҳрон ва Исломобод ҳукуматлари ўртаисда еттита чегара бозори қурилиши ва электр энергияси алмашинувни яхши ҳамкорликнинг яна бир кўриниши ва  икки давлат ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш учун пойдевор сифатида баҳолаб, Эрон Ислом республикаси ва Покистон ўртасида энергия алмашинуви учун яхши имконият мавжуд деб маълум қилди.

Иброҳим Раисий Покистон Бош вазири ва унга ҳамроҳлик қилган делегациянинг Эрон билан чегаранинг нол нуқтасида бўлишини Эронда хавфсизлик барқарорлигининг нишонаси эканлигини таъкидлаб, айрим гуруҳлар чегара нуқталарида икки давлат чегараларини хавясиз ҳолатга келтиришга мумкин бу эса Покистон ҳукуматнинг сезгирлигини талаб қилади деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом Республикаси президенти шунингдек Теҳрон ҳукуматининг ислом давлатлари ўртасидаги минтақавий келишмовчиликларни ҳал қилиш иродасига тўхталиб, Эрон ва Саудия Арабистони ўртаисдаги келишувга ҳам ишора этди. У сўзларининг бошқа қисмида Эрон ҳеч қачон Саудия Арабистонини ўзининг душмани сифатид ҳисоблагани йўқ. Эрон ислом республикасининг принсипиал сиёсатига асосланиб сионистик режим ислом оламининг умумий душманидир деб эълон қилди.

Эрон  президенти ва Покистон Бош вазири учрашувида,  Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Эрон президенти  ва бир қатор бошқа расмийларининг Покистон билан чегараларининг нол нуқтасига борганидан мамнунигини билдириб, икки мамлакта чегаралаир дўстлик, биродарлик вв ривожланиш чегараси эканлиги ҳамда икки мамлакат чегара минтақаларида хафсизликни таъминлаш аҳамиятига ишора қилиб, Исломобод ҳукуматнинг бу минтақадаги нотинчликка нуқта қўийшга интилаётганини маълум қилди.

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Эрон Ислом Республикаси президентини Исломободга ташриф буюришига таклиф қилиб, Покистон халқи сиз билан учрашишни интиқлик билан кутмоқда деб таъкидлади.

Ёрлиқ