май 20, 2023 17:58 Asia/Tashkent
  • Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби айрим Америка ва Европа расмийларининг Эронга қарши интервенцион баёнотларига муносабат билдирди
    Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби айрим Америка ва Европа расмийларининг Эронга қарши интервенцион баёнотларига муносабат билдирди

Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Америка ва Европанинг айрим расмийларининг Эронга қарши янги интервенцион баёнотларини қоралади.

Исфахоннинг “Хона” маҳалласида бир қатор хавфсизлик кучларининг шаҳид бўлишига олиб келган терактда айбланганларга нисбатан ўлим жазоси 2023-йил 19-май куни ижро этилди.

2022-йил 16-ноябр куни Исфаҳон шаҳрининг Хона маҳалласидаги хавфсизлик майдонида содир этилган қуролли террор ҳужуми натижасида Исмоил Чираги, Моҳсен Ҳамиди ва Муҳаммад Каримий исмли 3 нафар хавфсизлик ҳимоячиси шаҳид бўлди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний шундай деди:Ғарб сиёсатчилари ўзга давлатларнинг ички ишларига аралашиб, гўёки инсонпарвар қиёфа кўрсатиш ўрнига, ўз фуқароларининг норозилик овозини тинглаб, вақтларини инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик талабларини таьминлашга сарфлашлари керак.

Ташқи ишлар вазирлиги ахборот базасига кўра, Каньоний қўшимча қилди:Ғарб фуқароларининг асосий ҳуқуқлари, жумладан, сўз эркинлиги ҳуқуқининг кенг миқёсда бузилиши, полиция ва хавфсизлик кучлари томонидан Европа ва Қўшма Штатлардаги норозилик намойишида бўлган одамларга нисбатан ҳаддан ташқари зўравонлик қўлланилиши, шунингдек,  бошқа мамлакатларнинг ички қонунлари бўйича сиёсий баёнотлар чиқарилиши,  мақсадларни илгари суриш ва ноқонуний сиёсий манфаатларга эришиш учун инсон ҳуқуқларидан инструментал фойдаланиш аниқ кўрсатади.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби шундай деди:Ўзлари бошқа халқларга нисбатан инсон ҳуқуқларини қўпол равишда поймол қилишда оғир тарихга эга бўлган ва ўз юртида очиқдан-очиқ ўз фуқароларининг ҳуқуқларини поймол қилиш билан шуғулланаётган ва сионистик режимнинг Фаластин халқига қарши кундалик фожиалари ва жиноятлари олдида жим тураётган  ва ҳаттоки қўллаб-қувватловчи позицияни эгалаётган кимсалар, қотиллар ва Эрон халқининг ҳаёти ва тинчлиги ва хавфсизлигига қарши зўравонлик тарғиботчиларига қарши суд қарорлари ижроси бўйича муносабат билдиришлари жудаям кулгули.

Каньоий таъкидлади: Европа ва Америка бошқа мамлакатларнинг суд ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича фикр билдириш учун ҳуқуқий, суд ва маънавий ваколатга эга эмас.

Ёрлиқ