Ўзбекистон университетлари профессорлари ва устозлари муқаддас Қум шаҳрига бордилар
(last modified Wed, 24 May 2023 07:54:36 GMT )
май 24, 2023 12:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон университетлари профессорлари ва устозлари муқаддас Қум шаҳрига бордилар
    Ўзбекистон университетлари профессорлари ва устозлари муқаддас Қум шаҳрига бордилар

Ўзбекистонлик профессорлар ва бу мамлакат олий ўқувй юртларининг айрим ўқитувчилари Эронга сафари давомида муқаддас Қум шаҳрининг илмий, маданий ва зиёратгоҳларида ҳам бўлдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Теҳрон шаҳридан кейин, Ўзбекистон университетларининг ўқитувчилар ва профессорлари муқаддас Қум шаҳрига ташриф буюрдилар  ва бу шаҳарда уларни Марказий Осиё Ал-Мустафо университети ва Тмом Хумайний /р.а/ номидаги олий таълим мажмуаси вакиллари кутиб олдилар.

Бундан ташқари сафари чоғида "Яздонпаноҳ" номидаги тарихий хонадонни зиёра қилиб, Ҳазрат Фотима Маъсума /саломулоҳи алайҳо/нинг муқаддас зиёртгоҳини ҳам зиёрт қилишди.