Эроннинг Масква саммитидаги вакили: Халқаро хавфсизликни таъминлашда барча давлатлар иштирок этиши керак
(last modified Thu, 25 May 2023 04:51:21 GMT )
май 25, 2023 09:51 Asia/Tashkent

Эрон вакили Москвадаги 11-Халқаро хавфсизлик саммитида шундай деди:Барча давлатлар адолат, тенглик, глобал институтларнинг мустақиллиги ва халқлар иродасини ҳурмат қилиш каби халқаро тамойилларга асосланган халқаро хавфсизликни таъминлашда фаол иштирок этиши керак.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, юқори даражали дипломат ва Эроннинг Россиядаги элчиси ўринбосари Ҳусайн Молики хавфсизлик бўйича юқори масьуллар, мудофаа вазирлари, юздан ортиқ давлат юқори мартабали хавфсизлик расмийлари, мудофаа вазирлари ва Хавфсизлик кенгаши котиблари  ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этаётган 11-Халқаро хавфсизлик саммитининг умумий йиғилишида  Эрон Ислом Республикасининг фундаментал позицияларини тушунтирди.

Бир томонламалик, минтақавий хавфсизликни минтақадан ташқари кучларнинг аралашувисиз таъминлаш зарурати, терроризмнинг турли кўринишларига қарши самарали кураш ва хавфсизликни таъминлашда дўст давлатларнинг ҳамкорлиги Эрон вакилининг Москва саммитидаги нутқининг энг муҳим ўқларидан эди. 

Қувват тақсимотига ва кўп қутбли дунёга асосланган янги тартибга ўтишнинг ҳозирги тенденцияларига ишора қилиб, Молики шундай деди:Эрон Ислом Республикаси барча давлатлар адолат, тенглик, халқаро институтларнинг мустақиллиги ва халқлар иродасига ҳурмат каби халқаро тамойиллар асосида халқаро хавфсизликда фаол иштирок этиши керак, деб ҳисоблайди.

Эроннинг юқори даражали дипломати Эрон ва Россиянинг периферик хавфсизлик масалалари, жумладан, Суриядаги ҳамкорлиги муҳимлигини эслатиб, Эроннинг терроризм ва экстремизмга қарши курашда минтақа давлатлари билан ҳамкорлик қилишдаги умумий тажрибаси бу минтақанинг жамоавий хавфсизлигини таьминлаш учун муҳимлигини таькидлади.

Молики яна деди:Замонавий тарихда оммавий қирғин қуролларининг энг катта қурбонларидан бири сифатида Эрон халқи бу қуролларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни рад этади.

Молики қўшимча қилди:Эрон Ислом Республикаси халқи ва ҳукумати атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича ўзининг ажралмас ҳуқуқидан фойдаланишга қатьий қарор қилди, чунки Эроннинг тинч ядровий дастури халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солмайди.

Ёрлиқ