Покистон ва Сурия ТИВ лари Эрон чегарачиларига қарши уюштирилган сўнги терактни қораладилар
Покистон ТИВ раҳбари яқинда Саровон шаҳрида Эрон чегарачиларига уюштирилган терактни кескин қоралади.
Эслатиб ўтамиз, йигирманчи май тунда қўрқоқларча содир этилган теракт ва терорчиларнинг Эрон ҳудудларига киришга уринишдан сўнг Саравон чегара полкининг “Мезе сар” чегара қўшинининг мард чегарачилари қаршиликка дуч келди. Ушбу тўқнашувда беш нафар мард чегарачи шаҳид бўлди ва террорчилар қурбонлар билан тўқнашув жойидан қочиб кетишди.
Тўқнашув жараёнида Эрон чегарачиларидан 5 нафари шаҳид бўлди ва 2 нафари яраланди.
Бугун Покистон ТИВ раҳбари Баловил Бхутто Зардорий Исломбодда Эроннинг ИРНА ахборот агентлиги мухбири билан суҳбатида, Эрон Ислом республикаси ва Покистон икки қўшни давлат ўртасидаги алоқаларнинг муҳим мавқеини таъкидлаб, Теҳрон ва Исломобод ҳеч қачон ёвуз ва фитначиларнинг икки томонлама муносабатларига таъсир етказишларига йўл қўймаслигини маълум қилди.
Покистон ТИВ раҳбари шунингдек Эрон ва Покистон алоқаларини ривожлантириш теденциясига ишонч билдириб иккии мамлакат раҳбарларининг умумий чегара нуқтасида яқинда бўлиб ўтган учрашувига ҳам тўхталиб шу билан бирга Исломобод яқин ҳамкорлик орқали ўзаро хавфсизлик муаммоларини ҳал этиш тарафдори деб эълон қилди.
Ўтган йил ичида Эрон билан икки томонлама муносабатлари яхши ривожланиш жараёнига эга бўлди ва биз ушбу қўшни давлат билан муносабатларни Покистоннинг бошқа давлатлар ибалан алоқаларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида биламиз Покитсон ТИВ раҳбари.
Сурия ТИВ ҳам террорчиларнинг Эрон ва Покистон чегарасида эронлик чегарачиларнинг шаҳид бўлишига олиб келган терактини қоралади.
Бугун Сурия ТИВ тарқатган баёниясида бу қўрқоқларча теракт икки давлат чегарасида хавфсизлик ва барқаррликни издан чиқариш ҳамда Эрон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорлик ва савдо алмашинувига тўсиқинлик қилишга қаратилганди деб таъкидлади.
Сурия ТИВ шунингдек бу теракт шубҳасиз Эрон ва Покистон ўртасидаги биродарлик ва дўстликни заифаштиришга қаратилганди деб изоҳлади.