Эронлик футболчи Португалия Премер-лигасининг энг яхши тўпурарига айланди
Эронлик футбол юлдузи Меҳди Торемиq шанба оқшомида “Витория Гимарайш” дарвозасига гол уриб, Португалия лигасининг энг яхши тўпурари унвонига сазовор бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Португалия Премер-лигасининг сўнгги ҳафтасида “Драгао” стадионида бош ҳакам Артур Суарес Диас иштирокида бўлиб ўтган “Порту” – “Витория Гимарайш” учрашуви “Порту”нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.
Меҳди Торемий бу ўйинда гол уриш орқали ўз голлари сонини 22 тага етказди ва Португалия терма жамоасида Криштиану Роналдунинг ўрнини босадиган Гонкало Рамоснинг 19 голидан юқори бўлган Португалия лигасининг "биринчи рақамли футболчи" унвонини қўлга киритди.
Аввалроқ, 2019-2020 йилги мавсумда Торемий Карлос Винисиус ва Пицси билан биргаликда 18 та гол билан Португалия лигасининг энг яхши тўпурари бўлишга муваффақ бўлганди.
Португалия чемпионати якунига кўра, “Бенфика” 87 очко билан чемпионликни қўлга киритган бўлса, “Порту” 85 очко билан иккинчи бўлди.