Иброҳим Раисий: Эрон Ислом республикаси ва Уммон алоқалари ривожланиб бормоқда
(last modified Mon, 29 May 2023 05:13:17 GMT )
май 29, 2023 10:13 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий: Эрон Ислом республикаси ва Уммон алоқалари ривожланиб бормоқда
    Иброҳим Раисий: Эрон Ислом республикаси ва Уммон алоқалари ривожланиб бормоқда

Эрон президенти Иброҳим Раисий Эрон ва Уммон олий мартабали делегацияларининг қўшма йиғилишида Теҳрон ва Масқат ўртасида муносабатлар тижоратдан сармояга кўтарилганини айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий  Уммон қироли билан учрашувида, Эрон ва Уммон ўртасидаги муносабатларнинг тижорат босқичидан сармоя босқичига кўтарилганига тўхталиб, икки давлат етакчиларининг минтақавий яқинлашувини мустаҳкамлаш борасидаги қўшма ва муштарак қарашлари ва ёндашуви салоҳият ва мос соҳалар билан бир қаторда икки давлат ўртасидаги муносабатлар ўзаро ва минтақавий майдонларда кенгайтириши мумкин деб изоҳлади.

Эрон Ислом Республикаси президенти  Эрон ва Уммоннинг саноат, савдо, алоқа , мудофаа ва хавфсизлик, автомобил ва темир йўл, денгиз транспорт ва транзит, молия-валюта алмашинуви, энергетика каби бошқа соҳалардаги салоҳиятини ҳам ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай бўлган соҳалар қаторига санаб ўтди ва Эрон ва Уммон ҳукуматлари ўртасида сармояларни кўпайтириш  бўйича музокаралрага тўхталиб, қўшма сармояни ривожланиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини якунлаш масаласига алоҳида урғу берди.

Эрон президенти бу учрашувда Яман ва Фаластин каби масалаларда икки давлатнинг муштарак позицияларига ҳам ишора иқлиб, Уммон, айниқса Сулон Ҳайсам бин Ториқнинг Яман халқи билан бирга Фаластин халқининг ҳуқуқларига эришишдаги ролини юқори баҳолаб бу ролини жиддий давом эттиришини сўради.

Учрашувда, Уммон султони Эрон Ислом Республикаси президентининг таклифи ва самимий қабули учун миннатдорчилику билдирар экан, икки давлат ўртасидаги ўзаро алоқалар ва минтақавий ҳамкорлик сезиларли даражада яхшилангани ва товар айирбошлаш ҳажми икки баробар ошганини аммо икки мамлакатнинг турли ва қулай имкониятлари ва соҳаларини ҳисобга олган ҳолда биз ҳали ҳам ўзаро алоқалариимзнинг исталган даражасидан узоқдамиз ва бу имкониятлани янада кўпроқ саъй-ҳаракталар билан амалга оширишимиз зарур деб эълон қилди.

Эроннинг алоҳида мавқеи ва икки давлат ўртасидаги транзит ҳамкорликларни янада оширишга эътибор, кемачилик линияларини кенгайтириш,  энергетика алмашинуви, банк ва пул соҳасидаги алоқлар ҳам, Эрон ва Уммон юқори мартабали делегациялари музокараларида кўриб чиқилган мавзулардан эди.