Эрон Ислом Республикаси президенти Уммон султонини расман кутиб олди
(last modified Sun, 28 May 2023 13:30:34 GMT )
май 28, 2023 18:30 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом Республикаси президенти Уммон султонини расман кутиб олди
    Эрон Ислом Республикаси президенти Уммон султонини расман кутиб олди

Теҳрон шаҳрининг Саъдобод маданий-тарихий мажмуасида Эрон Ислом республикаси президенти илк бор Теҳронга ташриф буюрган Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саъидни расмий кутиб олиши маросими бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий Уммон қиролини расмий кутиб олиш маросими икки давлат мадҳияларии янграшидан сўнг икки давлат президенларининг юқори мартабали делегацияларини таништиришлари билан бўлиб ўтди.

Бугун ҳам Эрон президенти ва Уммон султонининг шахсий музокаралари ўтказилиши кутилмоқда.

Эрон президенти Иброҳим Раисий ўтган йилнинг май ойида олий мартабали делегация бошчилигида ва Уммон султонининг таклифига биноан, савдо, транспорт, энергетика айниқса соғломлаштириш туризми ва бошқа соҳалардаги алоқларани ривожлантириш мақсадида  Уммонга ташриф буюрганди.

Эслатиб ўтамиз Уммон султони Ҳайсам бин ториқ Ол Саъид бугун якшанба куни Теҳронга келди.

Уммон Султонлиги маҳкамасига кўра, бу мамлакат султонининг Теҳронга ташрифи икки кунга мўлжалланган ва икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган.

Эрон президентиниг ўтан йили Масқатга буюрган ташрифига жавобан Уммон қиролининг Теҳронга бугунги сафари эришилган келишувларни илгари суриш ва муносабатларни янада чуқурлаширишга катта таъсир\ кўрсатиши мумкин.

Теҳрон ва Масқат ўртасидаги дўстликнинг давом этиши нафақат икки давлат халқи, балки ўтмишдагидек минтақа халқи ва мамлакатлари учун ҳам фойдали бўлади.