май 29, 2023 17:33 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Ироқ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси билан учрашиб, маслаҳатлашди
    Эрон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Ироқ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси билан учрашиб, маслаҳатлашди

Эрон Ислом Республикаси Миллий Хавфсизлик Олий Кенгаши котиби Ироқ Миллий хавфсизлик маслаҳатчиси билан учрашди ва томонлар икки томонлама мавзулар ва минтақадаги воқеаларни муҳокама қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Теҳронга сафар қилган Ироқ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Қосим Ал-Аьражий бугун (душанба) Эрон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Акбар Аҳмадиён билан учрашди. Томонлар икки томонлама масалалар, айниқса икки давлат ўртасида яқинда имзоланган хавфсизлик битимининг бажарилиши, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик энг муҳим воқеалар юзасидан фикр алмашдилар.

Бу учрашувда Аҳмадиён, Эрон ва Ироқ ўртасидаги узоқ вақт муштарак диний, маданий ва сивилизация илдизларига ишора қилиб, буни икки давлат ўртасидаги чуқур ва кенг қамровли алоқаларнинг кафолати деб ҳисоблади.

Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши Котиби, Эроннинг Ироқда халқнинг иродасига асосланган ҳукуматни доимо қўллаб-қувватлаганини билдириб, аниқлик киритди:Терроризм ва хавфсизликка қарши тинимсиз курашда икки давлат шаҳидларининг қони аралашиб кетган бўлиб, улардан энг яққол кўриниб тургани қаршиликнинг буюк етакчилари, шаҳидлар Ҳожи Қосим Сулаймоний ва Абу Маҳди Ал-Муҳандиснинг шаҳид бўлишларидир.

Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Эрон ва Ироқ ўртасидаги бошқа келишувлар, хусусан, икки давлат ўртасидаги иқтисодий келишувларни кузатиб бориш ва амалга оширишга урғу бериб, шундай деди:Эрон Ислом Республикасининг иродаси қўшни давлатлар, айниқса, дўст ва қардош Ироқ давлати билан муносабатларни ҳар томонлама кенгайтириш ва чуқурлаштиришдан иборат бўлиб, биз ушбу сиёсатни амалга ошириш учун икки ва кўп томонлама ҳамкорлик ва барча йўналишларда ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.

Бу учрашувда Қосим ал-Аьражий шундай деди:Ироқ ҳукумати ва миллий хавфсизлик муассасаси барча соҳаларда яқин ва узлуксиз алоқани сақлаб, ўтмишдаги каби Эрон Ислом Республикаси билан ҳамкорлик қилиш ва алоқа қилишга қатъий ва тайёр.

Ироқ Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби, икки давлат ўртасидаги доимо давом этиб келган имтиёзли муносабатларга тўхталиб, шундай деди:Биз Ироқ хавфсизлигини Эрон хавфсизлиги, Эрон хавфсизлигини эса Ироқ хавфсизлиги деб биламиз.

Ёрлиқ