май 30, 2023 09:36 Asia/Tashkent
  • Жабалий: Қаршилик ҳақидаги ҳикояларни яратиш ҳаракати асосий заруратдир
    Жабалий: Қаршилик ҳақидаги ҳикояларни яратиш ҳаракати асосий заруратдир

Эрон Ислом Республикаси телерадиокомпанияси раҳбари Фаластиннинг сионистларга қарши қаршилик кўрсатиш ўлчовларини чизиш мақсадида “Қиссаларни яратиш ҳаракати” деб номланган ҳаракатни йўлга қўйишни зарур деб ҳисоблади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси Телерадиокомпанияси раҳбари Пимон Жабалий Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати Бош котиби Зиёд Нахоле билан Байрутда бўлиб ўтган учрашувида Фаластин қаршилик ҳаракатининг сионистик режимга қарши яқинда эришган ғалабасини табриклаб, бу режимга қаршилик кўрсатиш ҳаракати томонидан шартларни қўйишни буюк, доимий ва ибратли ғалаба деб ҳисоблади.

Жабалий Нахолега мурожаат қилиб, таъкидлади:Сизнинг ғалабаларингиз кундан-кунга ва сионистик режимнинг заифлигига қарши ўтмишдагидан кўпроқ намоён бўлмоқда.

Эрон Ислом Республикаси телерадиокомпанияси раҳбари шундай деди:Шаҳидларнинг ҳар бир томчи қони Ислом инқилобининг ўз мақсадларига етишига кафолатдир.

"Қаршилик ҳаракати ҳақидаги ҳикояларни" тақдим этишда ҳозиргача йўл қўйилган камчиликларга тўхталиб, Жабалий қўшимча қилди:Фаластиннинг сионистларга қарши қаршилик кўрсатиш ўлчовларини чизиш мақсадида "Ҳикоялар Ҳаракати Яратиш" сарлавҳали янги бир ҳаракатни бошлаш, зудлик билан қаршилик кўрсатиш ҳаракатига қаратилган маданий мажлислар кун тартибига киритилиши керак бўлган заруратдир.

Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати бош котиби, шунингдек, қаршилик оқими Имом Ҳумайний (р.а.) мактабидан сабоқ олиб, душманларга қарши кураш йўлини давом эттираётганини таькидлади.Сионист душманга қарши жанг майдонидаги қаршилик кучлари ҳамиша Эрон Ислом Республикасининг ёрдамидан фойдаланмоқда.

Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати Бош котиби шундай деди:Сионистик режим билан жанг майдонида бўлишнинг энг катта янги ютуқларидан бири шуки, ҳукумат ва сионист муҳожирлар руҳи жуда безовта бўлиб, сионистик режимдан ташқари бутун минтақада янги тенглама ўрнатилди.

Эрон Ислом Республикаси телерадиокомпанияси раҳбари Пимон Жабалий қаршилик ҳаракати ютуқларини тушунтириш учун оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича маслаҳатлашиш мақсадида Ливан пойтахти Байрутга сафар қилмоқда.

Ёрлиқ