ЮНИCЕФ Эрондаги муҳожир ва қочқин болаларни қўллаб-қувватлаш дастурини юқори баҳолади
(last modified Tue, 30 May 2023 06:12:38 GMT )
май 30, 2023 11:12 Asia/Tashkent
  • ЮНИCЕФ Эрондаги муҳожир ва қочқин болаларни қўллаб-қувватлаш дастурини юқори баҳолади
    ЮНИCЕФ Эрондаги муҳожир ва қочқин болаларни қўллаб-қувватлаш дастурини юқори баҳолади

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Эрондаги ваколатхонаси вакили мамлакатдаги муҳожир ва қочқин болаларни қўллаб-қувватлаш дастурини далда берувчи деб атади.

Эрон Ислом Республикаси диний таьлимотлардан келиб чиққан тинчликсеварлик ва хайрия руҳи билан халқаро шартномалардан ташқари ҳамиша қочқинларга хизмат кўрсатган.

Эрон ҳар доим соғлиқни сақлаш, яшаш ва таълим каби турли соҳаларда қочқинларга қимматли хизматлар кўрсатган.

ИРНА хабарига кўра, ЮНИСЕФнинг Эрондаги ваколатхонаси вакили Робин Нанди эронлик бўлмаган болалар ва ўсмирларнинг аҳволини ўрганишга бағишланган Теҳрондаги болалар ва ўсмирларни қўллаб-қувватлаш тизимига бағишланган иккинчи семинарнинг очилиш маросимида,  ушбу семинарни ўтказишни болалар ва ўсмирларни, айниқса қочқинлик ва иммиграциядан жабр кўрган болалар ва ўсмирларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги мутахассислар салоҳиятини ошириш бўйича миллий саъй-ҳаракатларнинг бир қисми деб ҳисоблади.

Нанди қўшимча қилдики, Эрон Ислом Республикаси Адлия вазирлигининг болалар ва ўсмирлар ҳимояси соҳасидаги мутахассислар салоҳиятини ошириш бўйича кенг қамровли ўқув дастури мигрант ва қочқин болаларни ҳимоя қилиш бўйича миллий ва халқаро стандартларга мос келади ва рағбатлантирувчидир.