май 30, 2023 12:40 Asia/Tashkent

Жамму ва Кашмир уламолари мажлиси аьзоси тадқиқотчи Имом Ҳумайний (р.а.) шахсини таьрифлар экан, у зотни вилояти фақиҳнинг буюклигини намояндаси ва буюк раҳнамо сифатида тилга олади.

Саййид Мудассир Ризавий Имом Ҳумайний (р.а.) вафотининг йиллиги муносабати билан Кашмирдаги Иранпресс мухбирига берган интервюсида, Имом Ҳумайний (р.а.)ни фиқиҳ, нуфузли олим, басират соҳиби, сиёсатли, тасаввуф ва илм соҳибидир, фалсафа, ихлос ва хушмуомалалик ва амал эгаси сифатида эьтироф этди.

Бу кашмирлик тадқиқотчи Имом Ҳумайний (р.а.)нинг шахсиятини турли жиҳатлардан ўрганиш мумкинлигини таькидлаган. Унинг ғоялари самимийлиги ва идроки билан инсоният жамиятларида ҳамон таьсир кўрсатмоқда. Жамият ва ҳаёт ислом йўлида бўлиши учун Имом (р.а.)нинг китобларини ҳам ўқиш керак.

Разавий Имом Ҳумайнийнинг дунё мазлумларини қўллаб-қувватлаши кибрни тиз чўктирганига ишора қилди. Такаббурликнинг Яқин Шарқ, Эрон ва бошқа исломий мамлакатларда бир асрлик режаси бор эдики, бу режа Имом (р.а.)нинг ҳаракатлари билан йўқ қилинди.

Жамму ва Кашмир Уламолар Ассамблеяси аьзоси Ислом инқилоби ғалаба қозонганидан сўнг Эронга қарши уруш бошланганини, аммо Имом Ҳумайний (р.а.) ўзининг оқилона йўл-йўриқлари ва жанговар авлодни тарбиялаши билан Эрон билан урушда мутакаббирларнинг ғалаба қозонишининг олдини олганини таькидлади. 

2023-йил 4-июн Ислом Республикаси асосчиси Имом Ҳумайний (р.а.) вафотининг йиллигидир.

Ёрлиқ