Генерал Боқирий: Эрон Ислом Республикаси қудратни қўлга киритиш йўлида
(last modified Sat, 10 Jun 2023 14:09:02 GMT )
июн 10, 2023 19:09 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий: Эрон Ислом Республикаси қудратни қўлга киритиш йўлида
    Генерал Боқирий: Эрон Ислом Республикаси қудратни қўлга киритиш йўлида

Эрон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаб бошлиғи алоҳида таькидлади: Эрон Ислом Республикаси куч-қудратга эришиш йўлида ва барча соҳаларда олдинга интилиш учун ўз имкониятларидан фойдаланмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий бугун (шанба) Мудофаа вазирлигининг юқори лавозимли раҳбарлари конференсиясида шундай деди:Афғонистондан қочиш, Ироқни эвакуация қилиш ва тарк этиш, минтақадаги Америка қўшинларининг сезиларли даражада қисқариши Американинг бир қутбли дунё сиёсати муваффақиятсизликка учраганидан далолатдир.

Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи қўшимча қилди:Дунё янги тартиб остонасида турибди, унда Америка жаҳон қудрати пирамидасининг тепасида эмас ва сионистик режим ҳам заифлашиш йўлида.

Генерал Муҳаммад Боқирий яна шундай деди:Бу сафарда Эрон Ислом Республикасининг қудрат, тинчлик ва дўстлик хабари барча қитьалар ва океанларга етказилди, бу эса Эрон Ислом Республикаси қуролли кучларининг дунёда ўйнаган ролининг кучи ва географик ривожланишини кўрсатади. 

Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи таъкидлади:Мудофаа вазирлигининг билимга асосланган компаниялар ва стартаплар билан ҳамкорлигини ошириш керак, чунки бу ақлли ауцорсинг чаққонликка, маҳсулот нархини пасайтиришга ва сифатни оширишга олиб келади.

Ёрлиқ