июн 12, 2023 11:17 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Эрон ва Лотин Амеркиасидаги мустақил давлатлар ўртасида алоқалар стратегик аҳамиятга эгадир
    Эрон президенти: Эрон ва Лотин Амеркиасидаги мустақил давлатлар ўртасида алоқалар стратегик аҳамиятга эгадир

Эрон президенгти Иброҳим Раисий Лотин Америкаси ҳудудидаги 3 мамлакат ташрифи мақсадида Венесуэллага жўнаб кетишидан олдин Эрон ва бу минтақанинг мустақил давлатлари ўртасидаги муносабатларни стратегик эканлигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий дўст давлатлар билан алоқалар даражасини яхшилаш мақсадида бугун эрталаб Венесуэла пойтахти Каракасга юқри мартабали делегация билан боради.

Иброҳим Раисий бу ташриф Венесуэлла, Никарагуа ва Куба президентларининг расмий таклифига биноан амалга оширилаётганини билдириб, бугунги кунда Лотин Америкаси минтақадаги мамлакатларнинг аксарияти мустақил яшашни хоҳлайдиган давлатлардир ва эрксеварлик, либерализм ва қарши кураш гуруҳи Эрон Ислом Республикаси билан яқин алоқада бўлган бу мамлакатнинг муштарак жиҳатларидир деб изоҳлади.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти,  Эроннинг ўтган йилларда Венесуэла, Никарагуа ва Куба билан доимо яхши алоқада бўлганига диққат қаратиб, Эрон мамлакати Венесуэала, Никарагуа ва Куба билан сиёсий, иқтисодий ва савдо алоқаларидан ташқари бу давлатлар билан энергетика соҳасида ҳам яхши ҳамкорлик қилган ва сўнгги 2 йил ичида ўзаро саноат, қишлоқ хўжалиги, фан ва технолоигя, тиббиёт ва терапия соҳаларида иккитомоналама алоқалалари қулай тарзда ривожланди деб қўшимча қилди.

Эрон президенти техник ва муҳандислик хизматлари экспортини Эрон, Венесуэлла ва Никарагуа ва Куба ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир соҳаси сифатида қайд этди.

Иброҳим Раисий  Эроннинг  13-ҳукуматида қўшни, дўст ва ҳамжамият давлатларга муносбатларини мустаҳкамлаш ёндашувига асосан бу сафарда  маслаҳалашувлар ва меморандумларнинг имзоланиши Лотин Америкаси минтақаисдаги ушбу 3 давлат билан муносбаалар даражасини ошириш йўлида бурилиш нуқтаси ва самарали қадам бўлади деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ