Раисий: Эрон ва Венесуела ўртасидаги муносабатлар юқори даражага кўтарилиши керак
(last modified Tue, 13 Jun 2023 04:28:58 GMT )
июн 13, 2023 09:28 Asia/Tashkent
  • Раисий: Эрон ва Венесуела ўртасидаги муносабатлар юқори даражага кўтарилиши керак
    Раисий: Эрон ва Венесуела ўртасидаги муносабатлар юқори даражага кўтарилиши керак

Эрон Ислом Республикаси Президенти шундай деди:Эрон ва Венесуеланинг турли хил ўзаро салоҳияти икки давлат келишувларини имкон қадар тезроқ амалга оширишни ва улар ўртасидаги муносабатларни юқори даражага кўтаришни талаб қилади.

Иран Пресс ахборот агентлигининг президентлик ахборот сайтига таяниб хабар беришича, Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий сешанба куни эрталаб Каракасда бўлиб ўтган Эрон ва Венесуела олий мартабали делегацияларининг қўшма йиғилишида икки давлат ўртасидаги стратегик муносабатларни таьрифлади ва аниқлик киритди:Сўнгги йилларда Эрон-Венесуела муносабатлари кенгайиб бораётганига қарамай, турли ўзаро имкониятлар икки давлат келишувларини имкон қадар тезроқ амалга оширишни ва улар ўртасидаги муносабатларни янада юқори даражага кўтаришни талаб қилмоқда.

Раисий Эроннинг техник-муҳандислик хизматларини экспорт қилиш ва қишлоқ хўжалиги ва минерал маҳсулотларни қайта ишлаш соҳасидаги имкониятларига тўхталиб, қўшимча қилди:Эрон халқи ҳукмронлик тизимига қарши туриш ва санксияларни енгиш орқали Венесуела билан бу ютуқларни алмашиши мумкин бўлган фан ва технология соҳасида қимматли тажриба ва ютуқларга эришди.

Эрон Ислом Республикаси Президенти Эрон ва Венесуела ўртасидаги юк ташиш линияларининг фаолроқ бўлиши, саноат, тоғ-кон саноати, энергетика ва пул ва банк соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш икки давлат ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлашда муҳим эканини таькидлади.

Венесуела президенти Николас Мадуро ҳам Эрон ва Венесуела олий мартабали делегацияларининг қўшма йиғилишида Теҳрон ва Каракас ўртасидаги стратегик муносабатлар тарихини юқори баҳолади ва Эрон Ислом Республикаси ҳукумати билан муносабатларни кенгайтириш учун янги саьй-ҳаракатлар ва чора-тадбирларни бошлаш қатьиятини эьлон қилди.

Венесуела президенти Эрон ва Венесуеланинг нефт даромадларига иқтисодий қарамликни камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларига тўхталиб, шундай деди:Шаклланаётган янги дунёда империализм қулаяпти, такаббурларнинг ҳаддан ошишига қаршилик кўрсатган давлатлар ғалаба қозониш арафасида.

Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий душанба куни эрталаб Теҳрон вақти билан сиёсий ва иқтисодий делегация бошчилигида дўст ва иттифоқчи давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида Лотин Америкасидаги Венесуела, Никарагуа ва Кубага жўнаб кетди.

Раисийнинг беш кунлик сафарининг биринчи манзили Каракасдир.