март 28, 2024 16:53 Asia/Tashkent
  • Россия президени: Россиянинг НАТО билан тўқнашуви ҳақидаги хабарлар сафсададан ўзга нара эмас
    Россия президени: Россиянинг НАТО билан тўқнашуви ҳақидаги хабарлар сафсададан ўзга нара эмас

Владимир Путин Россия НАТОга қарши курашишни режашлаштирмоқда деган гаплар сафасата деб айтди.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин мамлакат учувчилари билан мулоқотида бу даъволар сафсата эканлигини қўшимча қилди. У шунингдек  Россия НАТО билан жанг қилмоқчи эмас аммо ўз манфаатлари ҳисобга олиниши ва тарихий ерларида халқини ҳимоя қилишни истайди деб таъкидлади.

Владимир Путин шунингдек Россиянинг ҳеч қандай агрессив нияти йўқ ва агар у ерда -Украинада давлат тўнтариши бўлмаганида ва Донбассда ҳарбий амалиётлар  бошланмаганида,  Россия ҳеч қачон Украинага ҳарбий операцияларни бошламаган бўларди деб маълум қилди.

Россия президенти ўз сўзларида  Россиянинг Польша ёки Болтиқбўйи давлатларига  ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотлар мутлақо сафсата ва бемаънилик  ва одамларни қўшимса харажатларга жалб қилишнинг янги ёлғон усули деб иизоҳлади.

Путин сўзларининг бошқа қисмида, НАТО эса Шимолий Атлантикага тегишли блок аммо қаерда боришни истайди ўзи? Бу блок Осиё-Тинч океани минтақасида, Яқин Шарқ , Лотин америкаси ва дунёнинг бошқа қисмларига чиқишга уринмоқда деб қайд этди. Путин дедики  НАТО ўз ҳудудини кенгайтириш учун турли баҳаналардан фойдаланмоқда.

Ёрлиқ