апрел 23, 2024 14:05 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг янги ҳарбий ёрдамининг Украина уруши натижасига таъсири ҳақида шубҳалар пайдо бўлмоқда
    АҚШнинг янги ҳарбий ёрдамининг Украина уруши натижасига таъсири ҳақида шубҳалар пайдо бўлмоқда

Жорий йил 20-апрель АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Украинага 60,8 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетини бир овоздан маъқуллади.

Бу эса АҚШ республикачилар ва демократлар ҳамкорлигининг нодир намунаси эди. Унда АҚШ демократлари Украинага ёрдам пакетини топшириш учун республикачиларга қўшилди. АҚШ Конгрессидаги кўпчилик етакчиси Майк Жонсонинг қарорига биноан, Украина, сионистик режим ва Тайван билан боғлиқ 3 қисм алоҳида қарор лойиҳалари сифатида овозга қўйилди ва тасдиқланди.

Шу тариқа Украинага ҳарбий ёрдам тўғрисидаги қонун лойиҳасидан ташқари, АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси , ҳамда сионистик режим ва Тайванга ҳарбий ёрдам кўрсатиш, Киевга бериш учун музлатилган Россия ҳукумати активларини мусодара қилиш ва Хитойга қарши янги санкциялар билан боғлиқ қонун лойиҳаларини маъқуллади.

Дарвоқе, Украинага ёрдам кўрсатиш лойиҳасига овоз бериш ва тасдиқлаш жараёни бир неча дақиқа ичида амалга оширилди. АҚШ Вакиллар палатасига қонун лойиҳасининг бир неча ойлик қарорсизлигидан кейин содир бўлган воқеа шуни кўрсатдаки, АҚШлик қонунчилар, партияларнинг афзалликларидан қатъи назар, Украинани қўллаб-қувватлашни давом  эттиришни бир овоздан қўллаб- қуввтламоқда.

АҚШ президенти Жо Байден Сенатдан ушбу қонун лойиҳасининг президентлик томонидан маъқулланиши ва қонунга айланиши имкоинятини илгари суриш учун иш жараёнини тезлаштиришни сўради.

АҚШ Сенати разветка қўмитаси раиси Марк Уорнер ҳам ўз баёнотида, Украинага ҳарбий ёрдам пакетининг маъқулланиши билан Вашингон ҳукуматининг  Киевга ҳарбий таъминоти қайтадан бошланишини айтди. Яқинда АҚШ Марказий разветка бошқармаси  (CIA) раиси Уилям Бернз Конгресс аъзоларини Украинага ёрдам пакетини ҳозир маъқулламаса Киев  ҳукумати  2024-йил охиригача урушда мағлуб бўлишидан огоҳлантирди.

АҚШ ва Украина

 

Кеча ҳам Украина президенти Вододимир Зеленский  АҚШ сиёсий раҳбарларига Украинага ёрдам пакетини маъқуллагани учун миннатдорчилик билдирди. Унга кўра, янги ёрдам ўз мамлакаттга " ғалаба қозониш" имкоинятларини беради, чунки энди унинг мамлакати Россиядан ўзини ҳимоя қилишга қодир.

Россия ҳам Укаинага 10 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатилиши маъқулланганига муносабат билдириб уни танқид қилди.

Россия президени матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг Украина, Исроил режими ва Тайванга ҳарбий ёрдам кўрсатиш лойиҳасини маъқуллаганига тўхталиб, бу ҳарбий ёрдам глобал инқирозларни янада кучайтирмоқда. Киев режимига ҳарбий ёрдам террорчилик фаолиятини тўғридан-тўғри  молиявий қўллаб-қувватлаш Тайванга ёрдам Хитойнинг ички ишларига аралашиш ва Исроил режимига ёрдам эса  минтақадаги кескинликни кучайтиришнинг бевосита йўлидир деб айтди.

АҚШ ҳукуматининг Украинага янги ҳарбий ёрдамини маъқуллагани Ғарб давлатларининг хусусан АҚШнинг Украинадаги урушга нисбатан ҳақиқий ёндашувини кўрсатади. Ҳаққатан ҳам АҚШ ва НАТО ҳамон Украинадаги қонли уруш давом этишини истайди. АҚШ ва НАТОнинг юқори мартабали мулозимларига кўра, Россиянинг Украина урушидаги ғалабаси ҳатто НАТОга яқин ҳудудда ҳам бу ҳарбий блокнинг обрўсизланиши ва Россиянинг минтақавий ва халқаро таъсири ва қудратининг янада кенгайишини англатади ва бу эса Европадаги хавфсизлик , ҳарбий ва сиёсий тенгламларни Ғарб зарарига ўзгартиради.

Қолаверса, Вашингтон  ҳукумати Украинадаги урушни Россиянинг ҳарбий салоҳиятинги имкон қадар заифлаштириш, ҳамда АҚШнинг рақиби бу давлатнинг миллий қудратини пасайтириш учун муҳим имконият сифатида билади. аммо бу урушнинг давом этиши Украинага тобора кўпроқ инсоний ва моддий йўқотишлар ва АҚШнинг мақсадларига мувофиқ бу буюк Европа давлатининг вайрон бўлишини англатади.

Ёрлиқ