Эрон президенти: Эрон Ислом Республикаси таҳдидларни тараққиёт учун имкониятга айлантирди
(last modified Wed, 14 Jun 2023 05:22:28 GMT )
июн 14, 2023 10:22 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Эрон Ислом Республикаси таҳдидларни тараққиёт учун имкониятга айлантирди
    Эрон президенти: Эрон Ислом Республикаси таҳдидларни тараққиёт учун имкониятга айлантирди

Эрон президенти АҚШ режимининг Эрон хақини санкция ва таҳдидлар билан тўхтатмоқчи эканлигига ишора қилиб, Эрон халқи таҳдид ва санкциялардан имконият яратиб ривожланишга эришганини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпангиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий  Никарагуа президенти Даниэл Ортега томонидан расмий кутбиб олинганидан кейирн бу мамлакат ёшлари тўпламида  Эрон Ислом Инқилоби ва Никарагуа Инқилобиниг бир вақтда ғалаба қозонгани ва бу икки инқилобнинг ўзаро таъсирига тўхталиб  икки давлатда империализмга қарши кураш олиб борган миллий қаҳрамонларни улуғлади.

Иброҳим Раисий  ўз сўзларида мустақиллик, эркинлик ва адолатга интилиш Эрон ва Никарагуа халқлари инқилобларининг умумий хусусиятлари эканлигини айтиб, Эрон Ислом Республикаси икки давлат ўртасидаги барча соҳаларда айниқса илм-фан ва  технология соҳасида алоқаларни ривожлантиришга тайёр деб маълум қилди.

Эрон президенти Ғарб давлатларининг демократия ва инсон ҳуқуқлари ҳақидаги иддаоларини ёлғон эканлигини эслатиб, Ғарб давлатлари айниқса АҚШ одамларнинг овозидан пайдо бўлган тизимларини ҳурмат қилишлари керак лекин улар бунинг аксини қилмоқда деб аниқлик  киритди.

Сайид Иброҳим Раисий  сўзларининг бошқа қисмида ИШИД террорчи гуруҳини яратишда АҚШнинг роли ҳамда Эрон Ислом Республикасининг терроризмга қарши курашдаги сиёсатини баён этар экан, Ғарб ва АҚШ терроризмга қарши курашамиз, дейишади аммо терроризмга қарши кураш қаҳрамони Ҳож Қосим Сулаймонийни шаҳид қилди деб қўшимча қилди.

Бу маросимда Никарагуа президенти и Даниэл Ортега ҳам Эрон ва Никарагуа инқилобларининг бир вақтда содир бўлганини таъкидлаб, икки давлат инқилобининг илдизлари ҳамиша ўз хоҳиш-иродасини бошқаларга юкламоқи бўлган ҳукмдорлар, хусусан АҚШ зўравонликларига қариш курашда кучли илдиз отган деб эълон қилди.

Даниэл Артега икки мамлакат миллий қаҳрамонларини олқишлаб АҚШ режимининг эронлик генерал Ҳож Қосим Сулаймонийнинг шаҳид қилишдаги жиноятини кескин қоралади ва терроризмга қарши эронлик қаҳрамон шарафига бир дақиқалик сукут эълон қилди.

У шунингдек ўз сўзларини " Яшасин Эрон, яшасин Қосим Сулаймоний хотираси" шиорини айтиш билан якунлади.