июн 18, 2023 11:21 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига доимий аьзо бўлишини 4 июл куни эьлон қилинади
    Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига доимий аьзо бўлишини 4 июл куни эьлон қилинади

Россия Федерацияси Президентининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ишлари бўйича махсус вакили Эрон Ислом Республикасини доимий аьзо сифатида қабул қилиш ушбу ташкилотнинг 4 июл куни бўлиб ўтадиган саммитининг асосий қарорларидан бири бўлишини маьлум қилди.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар беришича, Россия Федерацияси Президентининг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ишлари бўйича махсус вакили Бахтиёр Ҳакимов:Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 4-июл куни видеоконференсия шаклида бўлиб ўтадиган Ню-Деҳлида бўлажак йиғилишида Эроннинг доимий аьзо сифатида қўшилиши асосий қарорлардан бири бўлади.

Ҳакимов Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида давом этди:Теҳрон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аьзо бўлиш бўйича ўз процессуал мажбуриятларини бажарди.

Россия Президентининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ишлари бўйича махсус вакили шундай деди:Эрон ўз аъзолиги билан боғлиқ қадамларни якунлади ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар оиласига қўшилади.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишига кузатувчи давлатлар, яьни Беларус, Эрон ва Мўғулистон ҳам таклиф этилган. Ерон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиан ҳам шундай деди:Эроннинг Шанхай ташкилотидаги доимий аьзолиги жорий йилнинг июл ойида Эрон президенти иштирокида якунланади.

2005 йилда, яъни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ташкил этилганидан тўрт йил ўтиб Ҳиндистон ва Покистон билан бирга Эрон ушбу ташкилотга кузатувчи аъзо бўлди, 2006 йилдан эса ушбу ташкилотга доимий аъзо бўлиш учун ариза берди.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти халқаро ва Евроосиё ташкилоти бўлиб, 2001-йил 15-июн куни Хитойнинг Шанхай шаҳрида сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий иттифоқ шаклида 6 давлат: Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан таьсис этилган.

Шундан сўнг 2017-йил 9-июн куни Остона йиғилишида Ҳиндистон ва Покистон ҳам ушбу ташкилотга доимий аьзо сифатида қўшилди ва бўлажак йиғилишда Эрон унинг асосий аьзоларидан бири сифатида таништирилади.

Ушбу ташкилот кўп томонлама ва халқаро тизимнинг ўтиш даврида муҳим рол ўйнайди ва унга аъзо бўлиш дунёнинг кўплаб мамлакатлари томонидан давом эттирилади.

Ёрлиқ