июн 18, 2023 20:25 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий: Эрон мамлакати қўшнилари билан алоқаларни янада кенгайтиришга ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини таъкидламоқда
    Иброҳим Раисий: Эрон мамлакати қўшнилари билан алоқаларни янада кенгайтиришга ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини таъкидламоқда

Эрон президенти Иброҳим Раисий Теҳрон ҳукуматининг қўшни давлатлар билан алоқаларни кенгайтириш йўлида ҳеч қандай тўсиқ йўқлигии таъкидлаётганини эслатиб Эрон ва Ўзбекистон муносабатларини ривожланиши ҳар икки мамлакат халқи манфати ҳисобланади ва икки давлат алоқаларини янада мустаҳкамлайди деб маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича бугун Эрон Илсом Республикаси президенти Иброҳим Раисий  Теҳрон шаҳрида Эрон ва Ўзбекистон олий мартабали делегацияларини қўшма йиғилишида икки давлат ўртасидаги алоқлаарни тарихий ва цивилизациялашган, икки халқ эътиқодидан келиб чиққанлигини таъкидлаб Ўзбекистон президенти Эронга сафарини икки давлат ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш йўлидаги муҳим  қадам деб баҳолади.

Сайид Иброҳим Раисий ўз сўзларида, Эрон  ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро келишувларни амалга  ошириш учун йўл харитасини тайёрлаш зарурлигига ишора қилиб Эрон ҳукуматининг Тошкент халқаро саноат кўргазмасида кучли ва мувафаққиятли иштирок этишини Эроннинг Ўзбекистон билан иқтисодий ва савдо алоқалари ривожланииришга жиддий интилаётгани белгиси  деб қўшимча қилди.

Эрон президенти шунингдек Теҳрон ҳукумати таҳдид ва санкцияларни тараққиёт учун фурсатга айлантирганига ҳам тўхталиб, Эроннинг турли илмий ва иқтисодий соҳалардаги тажрибасини Ўзбекистонга ўтказишга тайёрлигини билдирди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Ўзбекистон ривожланиш ва тараққиёт йўлида Эроннинг мувафаққиятли тажрибасига муҳтож эканлигини таъкдлади.

Ўзбекистон президенти сўзларини бошқа қисмида, Ўзбекистон Эрон Ислом Республикаси билан фан, технология, транспорт, энергетика инфратузилмаси, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги соҳалида ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини баён этиб, Эрон компаниялари ва эронлик хусусий сектор фаолларини Ўзбекистонинг иқтисодий лойиҳаларида қатнашишга таклиф қилди.

Ёрлиқ