Эрон ва Ўзбекистон транзит тўсиқларини бартараф қилишни режалаштирмоқда
Тошкент шаҳрида Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги транспорт ва транзит ҳамкорлик бўйича қўшма ишчи гуруҳнинг йиғилиши икки томонлама юк ташиш ва транзит йўлидаги тўсиқларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида йўл ва шаҳарсозлиқ вазирлигининг транспорт масаллаар бўича ўринбосари Сайид Камол Ҳодиёнфар иштирокида бўлиб ўтди.
Эрон телерадкомпаинясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, 2 кун давомида бўлиб ўтган мазкур учрашувда Эрон ва Ўзбекистоннинг халқаро ва минтақавий транспорт коридорларининг ҳолати, ҳамда Теҳрон ва Тошкент ўртасида автомобил, темир йўл ва ҳаво транспорт харажатларни камайтириш ва қўшимча божхона расмийлаштирувлари бўйича келишувга эришди.
Эрон ишчи гуруҳига мамлакат Йўл ва шаҳарсозлик вазирининг транспорт масалар бўйича ўринбосари Сайид Камол Ҳодиёнфар раислик қилди. У ва Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов учрашуви якунида учрашув баённомаси имзоланди.