Муқаддас Машҳад шаҳрида Имом Жавод/а/ шаҳодатининг йиллиги муносабати билан мотам маросимлари ўтказилмоқда
Муқаддас Машҳад шаҳри айниқса Имом Ризо/а/ зиёратгоҳлари ва ҳарамларида ул ҳазратнинг суюкли фарзанди бўлмиш Ҳазрат Имом Муҳаммад Тақий -Имом Жавод/а/ шаҳидлигининг йиллиги муносабатида билан мотам ва қайғу маросимлари бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, бугун- душанба ҳижрий-қамарий 1444-йил зийқада ойининг 30- куни ва милодий 2023-йилнинг 19-июн куни ислом азиз пайғамбари невараларидан бири 9-имом яъни Имом Жавод/а/ шаҳид бўлганлигининг йиллигига тўғри келади.
Айтиш керакки Ислом азиз пайғамбарининг суюкли невараларидан бири Ҳазрат Муҳаммад Тақий -Имом Жавод /а/ ҳижрий-қамарий 195-йилнинг Рамазон ойида, дунёга келди ва муҳтарам падари бузургворлари Ҳазрат Имом Ризо /а/ шаҳид бўлганидан кейин, ул киши мусумонларга имомат ва раҳбарлик вазифасини ўз зиммасига олдилар.
Бугун Муқаддас Машҳад шаҳри Имом Ризо /а/нинг суюкли фарзанди Имом Жавод/а/ шаҳид бўлганиниг йиллиги муносабатида мотам ва азага чўмган.
Эрон тедлерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Ҳазрат Имом Ризо /а/ азиз фарзандлари имом Жавод /а/нинг аламли шаҳидлигидан қалблари эзилиб, мотам тутган аҳл байт исмат ва таҳорат/алайҳимусаллом/ издошлари ва пайравлари узоқ ва яқин йўллардан бу зиёратгоҳга келган. Ўз валийлари фарзандининг шаҳодати йиллиги муносабатида улари Имом Ризор/а/ ҳарамаларида тасаллият билдириб, Ҳарат Жавод/а/нинг самовий соҳатига мурожаат қилиб ушбу буюк имомдан ўз эҳтиёжлаии қондиришини сўрайдилар.
Имомат ва вилоят осмониниг 9-чи ёрқин ва порлоқ юлдузи Ҳазрат Жавод ал аима /а/нинг шаҳодатларини йиллиги муносабти билан Остони Қудс Разавий ходимлари ташаббуси билан бу муқаддас маконнинг бурчакларида битиклар, қора матолар ўрнатилган.