Раисий: Сионистлар фаластинлик ёшларни умидсизликка учратмоқчи
Эрон Ислом Республикаси Президенти Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати Бош котиби ва бу ҳаракатнинг бир гуруҳ етакчилари билан учрашувда таькидлади:Сионистлар фаластинлик ёшларни умидсизликка учратмоқчи
Эрон Республикаси Президенти Сайид Иброҳим Раисий Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати Бош котиби Зиёд Нахола ва ушбу ҳаракатнинг бир гуруҳ етакчилари билан учрашувда шундай деди:Бир пайтлар фаластинликларнинг бир қисмининг сионистик режим зулми ва истилосидан қутулиш умиди музокаралар столи устида эди, аммо бугун ҳамма, ҳатто музокара тарафдорлари ҳам мужоҳидлар ва қаршилик кучларига умид кўзларини тикмоқдалар
ИРНА хабарига кўра, президент қўшимча қилди:Бугун фаластинлик мужоҳидлар ташаббус кўрсатмоқдалар ва бу буюк ғалаба муаммолар қаршисида сабр-тоқат ва сионистик режим ва унинг тарафдорлари зулми ва истибджодига қарши туриш туфайли фахрли Фаластин халқига берилган илоҳий неьматдир.
Раисий, Фаластиннинг ёш авлодини босиб олинган ҳудудларни қайтариб олишдан умидсизликка тушириш сионистларнинг баъзи араб ва ислом давлатлари билан муносабатларни нормаллаштиришга уринишдаги мақсадларидан бири эканлигини айтди ва қўшимча қилди:Бу саъй-ҳаракатлар муваффақият қозонмайди, чунки муносабатларни нормаллаштиришнинг биринчи ва энг жиддий рақиблари айнан ўша давлатларнинг аҳолисидир.
Президент бугун Фаластин халқи ҳар қачонгидан ҳам бирдам ва сионистик жамият эса ҳар қачонгидан ҳам тарқоқ ва бўлиниб кетганлигини ва унинг бузилиш аломатлари яққол намоён бўлганини таькидлади ва деди:Бугун минтақа халқларидан тортиб Лотин Америкаси давлатлари халқигача бутун дунё аҳлининг қалби сиз томонда, бу Аллоҳ таолонинг инояти ва қаршилик ҳаракати шаҳидлари, шу жумладан шаҳид Ҳож Қосим Сулаймонийнинг қони баракасидир.
Раисий таъкидлади:Якуний ғалаба жуда яқин ва мағрур Фаластин халқига тегишли.
Зиёд Нахоле ҳам ушбу учрашувда Фаластин халқи Эрон Ислом Республикасининг доимий ёрдамини қадрлашини билдирди:Бугунги кунда Эрон Ислом Республикаси минтақавий ва халқаро ҳамкорликда муҳим ва ҳал қилувчи давлатдир.