Эрон ТИВ раҳбари БАА ҳукумат раҳбари билан учрашди
Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён БАА ҳукумат раҳбари билан учрашиб унга Эрон президентининг Эронга таклифини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпанясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БААга борган Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир АБдуллоҳиён бу мамлакат ҳукумат раиси Шайх Муҳаммад бин Зоид билан учрашувида, иккитомонлама сиёсий, иқтисодий, савдо, маданий ва консуллик соҳасидаги ҳамкорликлар юзасидан фикр алмашди.
Эрон ва БАА расмийлари икки давлат ўртасидаги алоқлара ривожланиб бораётганидан мамнунлигини билдириб икки томонлама ҳамкорликларни, хусусан савдо-иқтисодий соҳаларда ривожлантириш бўйича мувофиқлаштиришлар, режалаштириш ва қўшма ҳаракатларга келишиб олишди.
Эрон ТИВ раҳбари ва БАА ҳукумат раҳбари минтақа мамлакатлари ва халқларининг умумий манфаатлари доирасида минтақавий ҳамкорикликни мустаҳкамлаш ташаббусларидан фойдаланишни ҳам муҳокама қилди.
Эрон ТИВ раҳбари БААдан олдин, Қатар, Уммон, Қувейтга сафар қилиб, бу мамлакталар расмийлари билан мулоқотида икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликларни кенгайтириш хусуида суҳбатлашди.