июн 22, 2023 20:51 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: БАА билан алоқаларни кенгайтиришга чегара йўқ
    Эрон ТИВ раҳбари: БАА билан алоқаларни кенгайтиришга чегара йўқ

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Эрон ҳукумати БАА билан алоқларани кенгайтиришга ҳеч қандай чеклов қўймайди деб таъкидлади.

Эрон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун бу вазирлик раҳбари Амир Абдуллоҳиён  БААлик ҳамкасби Шайх Абдуллоҳ бин Зоид Ол Наҳён билан учрашувида  икки мамлакат ўртасидаги алоқларани кенгайтигишга тўхталиб, икки давлат етакчиларининг қарори ва сиёсий иродасига асосан турли соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлигига умид билдирди.

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Эрон БАА билан муносабатларни кенгайтиришга ҳеч қандай чеклов қўймаслигини ва шу билан яқин вақт ичида икки давлат ўртасида қўшма комисссия ўтказишга ҳаракта қиилишини билдириб, БАА ТИВ раҳбари билан икки мамлакатнинг турли сиёсий, иқтисодий, савдо, парламнет, маданий, илмий ва консуллик соҳалардаги устувор масаласи муҳокама қилганини маълум қилди.

Учрашувда БААда яшовчи эронликларнинг катта жамоасига оид масалалар ва уларнинг баъзи консуллик, хизмат ва таълим масаллари ва муаммолари Эрон ТИВ томонидан кўтарилиб уларнинг тафсилотлари ва уларни ҳал қилиш йўллари биргаликда муҳокама қилинди.

БАА ТИВ раҳбари Шайх Абдуллоҳ бин Зоид Ол Наҳён эронлик ҳамкасби билан учрашувдан мамнунлигини билдириб, ўз мамлакати ТИВ икки томонлама алоқларни кенгайтириш ва икки давлат етакчиларнинг яхши ниятларини рўёбга чиқаришга ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.

Абдуллоҳиён ва Наҳён учрашувда, икки давлат етакчиларининг учрашуви доирасида имзолаш учун зарур ҳужжатлари тайёрлаш ва икки томонлама алоқаларни айниқса иқтисодий ва тижорат соҳаларида ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ихтисослашган қўшма қўмиталар ташкил этилиши ҳам алоҳида кўриб чиқилди.

Бундан ташқари икки давлат қўшма гуруҳлари томонидан иқтисодий ва тижорат ҳамкорлик соҳасидаги устувор ҳужжатлар мантларини тўплаш ва якунлаш ҳамда уларни икки давлат раҳбарларининг учрашуви чоғида имзолашга тайёрашга келишиб олинди.

Абдуллоҳиён минтақавий маслаҳатлашувлар ва икки томонлама музокара якунига асосан бугун БААлик ҳамкасби таклифига биноан Қувейтдан БААнинг Абу-даби шаҳрига борди ва бу мамлакат расмийлари томонидан кутиб олинди.

Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён БАА ҳукумат раҳбари билан учрашиб, унга Эрон президентининг Эронга таклифини маълум қилди.

Ёрлиқ