Амир Абдоллаҳён Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди
Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали суҳбатда икки томонлама муносабатларнинг сўнгги ҳолати ҳамда Россиянинг айрим ҳудудларидаги вазият билан боғлиқ ўзгаришлар ҳақида фикр алмашдилар.
Ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот ва матбуот котиби бош бошқармаси маьлумотларига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан суҳбатда барча мамлакатларда, жумладан, қўшни ва дўст давлат Россияда ҳам қонун устуворлигини қўллаб-қувватлаган ҳолда ва мамлакатларнинг ички ишларига ҳар қандай хорижий аралашувни танқид қилиб, Россиянинг аҳволини бутунлай ички масала деб ҳисоблади ва Россия бу босқичдан ўтишига ишонч билдирди.
Сергей Лавров Россия президенти Владимир Путиннинг баёнотларига тўхталар экан, бу давлатнинг ҳудудий яхлитлиги учун қонун устуворлиги тўлиқ қўлланилишини таькидлади ва шундай деди:Россия бу вазиятдан тезда чиқиб кетади.
Россия Ташқи ишлар вазири, шунингдек, Теҳрон ва Москва ўртасидаги юқори даражадаги муносабатларга баҳо берар экан, икки томонлама келишувларга эришишга интилишини ҳам таькидлади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Кананий Чафий Россиядаги мавжуд вазиятни ички масала деб атади ва Эрон Россияда қонун устуворлигини қўллаб-қувватлашига урғу берди.
Жума куни кечқурун (23-июн) “Вагнер” гуруҳи қўмондони ўз баёнотида Россия армияси кучлари ушбу гуруҳ позицияларига ҳужум қилганини даьво қилди.
“Вагнер” гуруҳи қўмондони Евгений Пригожиннинг сўзларига кўра, “Вагнер” гуруҳи позицияларига ракета ҳужуми уюштирилган ва кўплаб қурбонлар бўлган.
Россия қуролли кучлари ва бу мамлакатдаги бошқа давлат муассасалари Пригожиннинг даъвосини рад этиб, "Вагнер" гуруҳига қарши қўмондон жиноят деб эълон қилинганини эълон қилди.