июн 28, 2023 11:17 Asia/Tashkent
  • Сосонийлар аскари -Сарбози сосоний петроглифи Эронга қайтди
    Сосонийлар аскари -Сарбози сосоний петроглифи Эронга қайтди

7 ийл аввал Британияда топилган сосонийлар аскарининг петроглифи /ҳайкали/ Эронга қайтарилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалари ва ахборот маркази сосонийлар даври петроглифи /сосонийлар аскари ҳайкали/ Эронга қайтарилганини хабар қилди.

Бу вазирлик эълонига асосан Сосоний аскари петроглифи бугун чоршанба Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчиик вазирлиги ҳамда Эрон ТИВнинг саъй -ҳаракати билан Эронга кирди ва Маданий мерос вазирлиги мутасаддилари эса бу асарни Имом Хумайний номидаги аэропортда кутиб ошиди.

Эрон Маданий мерос вазирлиги  бу асар Эрон Миллий музейида ҳам намойиш этилиши ва унинг вақти эълон қилинишини ҳам маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз 2016-йил 16-январь куни Лондон шаҳрининг Стансед аэропортида сосонийлар даврига тегишли" Сарбози Сосоний" ё ўзи "Сосоний аскари" номи билан танилган тош ҳайкали топилди ва қўлга олинди.

Бу петроглифнинг Эрондан чиқиб кетишининг вақти маълум эмас аммо уни 36 йил олдин БААга киришига эътибор бериб бу Эрон ва Ироқ ўртасидаги уруш пайтида мамлакатдан ноқонуний равишда оли  чиқилган бўлиши тахмин қилинади.

Эроннинг 13-ҳукуматидаги Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазирлиги  30 та тарихий маданий объектни жиддий таъқиб қилиб  Эронга қайтаришга муваффақ бўлган.

Ёрлиқ