Эрон бўйлаб Қурбон ҳайити намози адо этилди + тасвирлар
(last modified Thu, 29 Jun 2023 05:36:53 GMT )
июн 29, 2023 10:36 Asia/Tashkent
  • Эрон бўйлаб Қурбон ҳайити намози адо этилди
    Эрон бўйлаб Қурбон ҳайити намози адо этилди

Қурбон ҳайити намози бутун Эрон бўйлаб одамларнинг кўплиги билан ўтказилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун (пайшанба) ҳижрий 1444 йил Зул-ҳижжа ойининг 10-куни 2023-йил 29-июнга тўғри келади, “Ийд Саид Қурбан” ёки “Ийд Адҳа” мусулмонларнинг улуғ байрамларидан биридир.

Шу муносабат билан Қурбон ҳайити намози бутун исломий Эронда, жумладан Машҳаддаги (Ерон шимоли-шарқида) Имом Ризо (а.с.) зиёратгоҳида, Қум шаҳридаги Ҳазрати Маьсуме (а.с.) зиёратгоҳида ва бошқа масжидларда ҳам кенг иштирок этган ҳолда Қурбон ҳайити намози ўқилди. 

Эрон президенти Ислом давлатлари раҳбарларини Қурбон ҳайити билан табриклади Бутун мамлакат билан бир вақтда, бугун пайшанба куни эрталаб Теҳронда Қурбон ҳайити намози Теҳрон университетида Оятуллоҳ Сеййид Аҳмад Хотамий бошчилигидаги намозхонлар иштирокида ўқилди.

Ёрлиқ