июл 05, 2023 10:43 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия Рашт-Астара темир йўли бўйича ижро шартномасини имзоладилар
    Эрон ва Россия Рашт-Астара темир йўли бўйича ижро шартномасини имзоладилар

Рашт-Астара темир йўли лойиҳаси бўйича ижро шартномаси Эрон ва Россия ўртасидаги халқаро шимол-жануб коридорини якунлаш мақсадида имзоланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикасидаги “Шимол-Жануб” халқаро йўлаги Ҳиндистон ва Форс кўрфази давлатларидан Озарбайжон Республикаси, Россия ҳамда Шарқий ва Шимолий Европага темир йўл орқали юк ташиш имкониятини беради.

Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири мезбонлик қилган Эрон, Ҳиндистон ва Россия уч томонлама йиғилишида 13 давлат иштирокида “Шимол-Жануб” йўлакларида транспорт ҳаракатини осонлаштириш бўйича турли мамлакатлар расмийларининг Теҳронда Рашт-Астара лойиҳасини амалга ошириш шартномаси Эрон ва Россия ўртасида имзоланди.

Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазирлигининг транспорт масалалари бўйича ўринбосари Шаҳрияр Афандизоданинг сўзларига кўра, Рашт-Астара темир йўли лойиҳасини лойиҳалаш 2023-йил охиригача якунланади ва уни амалга ошириш 2024-йил бошидан бошланади.

Сешанба куни Теҳронда Россия ва Ҳиндистон расмийлари ҳамда Каспий денгизи, Форс кўрфази ва Уммон денгизи мамлакатлари элчилари иштирокида Шимолий-Жанубий йўлак бўйлаб транзитни энгиллаштиришга қаратилган Эрон, Ҳиндистон ва Россия ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди. Бу учрашувга Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазирлиги  мезбонлик қилди.

Ёрлиқ