Амир Абдуллаҳиён  Озарбайжон Республикаси Президенти билан учрашди
(last modified Wed, 05 Jul 2023 11:32:33 GMT )
июл 05, 2023 16:32 Asia/Tashkent

Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Қўшилмаслик ҳаракати ташқи ишлар вазирлари йиғилиши доирасида Озарбайжон Республикаси Президенти билан учрашиб, суҳбатлашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён қўшилмаслик ҳаракати ташқи ишлар вазирлари йиғилиши доирасида чоршанба куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашиб, Теҳрон ва Боку ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий муаммоларни муҳокама қилди.

Қўшилмаслик ҳаракати ташқи ишлар вазирларининг икки кунлик йиғилишида “Қўшилмаслик ҳаракати; Биргаликда ва пайдо бўлаётган қийинчиликларга қарши курашда" бугун, чоршанба куни Бокуда бошланди.

Фаластин, Сурия, Ўзбекистон, Уганда, Туркия, Сомали, Бангладеш, Буркина-Фасо, Эфиопия, Индонезия, Тунис, Жанубий Африка, Ҳиндистон ва Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазирларининг ҳамкасблари ва ўринбосарлари билан учрашув Эрон ташқи ишлар вазирининг кун тартибида.

Қўшилмаслик ҳаракати 1961 йилда Совуқ уруш авжида собиқ Югославия пойтахти Белградда ташкил этилган бўлиб, унга жаҳон куч блокларининг ҳеч бирига (АҚШ ва Совет Иттифоқи) алоқадор бўлмаган ёки уларга содиқ бўлмаган, бошқача қилиб айтганда, коммунизм ёки капитализм фронтида бўлмаган давлатлар киради 

Ушбу ташкилот Совуқ Урушдан кейин ҳам ўз фаолиятини давом эттирган ва 120 давлат унга аъзо ва 21 давлат бу ташкилотда кузатувчи сифатида фаолият юритмоқда.