июл 07, 2023 11:35 Asia/Tashkent
  • Ийди саид Ғадир Хум билан табриклаймиз
    Ийди саид Ғадир Хум билан табриклаймиз

Бугун(жума), ҳижрий 1444 йил зулҳижжа ойининг 18-куни, 2023-йил 7-июлга тўғри келади, мусулмонларнинг улуғ байрами бўлмиш Ийди саид Ғадир Хум кунидир.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Ғадир Хум Макка ва Мадина ўртасидаги ҳудуд номи бўлиб, у ерда исломнинг суюкли пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) шиаларнинг биринчи имоми Имом Али (р.а.)ни ўзларидан кейин ўзига “ўринбосар” деб эьон қилганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сўнгги ҳажларидан қайтгач, Ғадир-Хум тўпланиб ва шу масканда ҳажда қатнашган барча мусулмонларни Имом Али (а.с.)ни ўзларининг валийси, биродарлари ва Аллоҳ таолодан ўринбосар деб таништирдилар. 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ғадир Хумдаги муҳим маьрузаларида марҳамат қилдилар:“Мен кимнинг валийни бўлсам, мендан кейин Али ҳам унинг валийсидир.

"Ислом урф-одатларида Ийд ал-акбар (енг улуғ ҳайит) деб талқин қилинган Ийд Ғадир Хумни барча илоҳий динлар ичида энг улуғ ҳайит деб талқин қилиш мумкин. Чунки бу борада барча илоҳий элчиларнинг саьй-ҳаракатлари натижаси ўз самарасини берди.

Исломий Эроннинг мўмин ва худо изловчи халқи Қурбон ҳайити куни диний жойларга бориш ва турли байрамлар ўтказишдан ташқари Садотни зиёрат қилишга боради.

Эрон Ислом Республикаси Радио ва Телевидениеси барча шиалар ва бошқа мусулмонлар ва дунёнинг озодлик ихлосмандларини Ғадир-Хум ҳайити кириб келиши билан табриклайди.

Ёрлиқ