июл 09, 2023 09:52 Asia/Tashkent
  • Дунё шиаларининг еттинчи имоми таваллуд айёми билан табриклаймиз
    Дунё шиаларининг еттинчи имоми таваллуд айёми билан табриклаймиз

Бугун (якшанба) ҳижрий 1444-йил зилҳижжа ойининг 20-куни, 2023-йил 9-июлга тенг, Имом Мусо Козим (а.с.) таваллуд топган кун.

Имом Мусо Козим (а.с.) ҳижрий 128-йил зулҳижжа ойининг 20-кунида Макка ва Мадина ўртасидаги Ал-Абва қишлоғида таваллуд топган.

Муҳтарам отаси, пайғамбаримизнинг набиралари Ҳазрати Имом Жаьфар Содиқ (а.с.) шаҳид бўлгач, мусулмонларга имомлик қилиш масьулиятини ўз зиммасига олди.

Имом Мусо Козим (а.с.) илм-фан, камтарлик, садақа кўплиги, карам ва саховатлилиги билан алоҳида обрўга эга эди; Имом Мусо Козим ўзига зулм қилганларга нисбатан катта сабри, меҳрибонлиги ва кечиримлилиги учун Козим лақабини олди.

Имом Мусо Козимнинг таьлимоти ва саьй-ҳаракатлари, ривоятлар, ҳадислар, ҳукмлар тўплаш ва суюкли отаси Имом Жафар Содиқ (а.с.)нинг урф-одатларини ва шунингдек, шиаларнинг таьлимоти ва йўл-йўриқларини қайта тиклаш билан мустаҳкамланган ҳақиқий исломни сақлаб қолди ва мустаҳкамлади. 

Эрон Ислом Республикаси Телерадиокомпанияси бутун дунё мусулмонларини Ҳазрати Имом Мусо Козим (а.с.) таваллуд айёмлари кириб келаётгани билан табриклайди.

Ёрлиқ