Имом Козим /а/ ҳаёти ва баъзи сўзларига бир назар
(last modified Sun, 26 Jan 2025 11:43:04 GMT )
Январ 26, 2025 16:43 Asia/Tashkent
  • Имом Козим /а/ ҳаёти ва баъзи сўзларига бир назар
    Имом Козим /а/ ҳаёти ва баъзи сўзларига бир назар

Ислом пайғамбари /с/нинг неваралардан бири бўлган Имом Козим /а/ ислом тарихида, хусусан ҳижрий-иккинчи асрда муҳим ўрин тутган имомлар ва шахсиялардан биридир. У киши кўплаб сиёсий ва ижтимоий маърифатларини асосчиси бўлган.

Ҳазрат Имом Мусо Козим /а/ оталари ҳазрат Имом Жаъфар Содиқ /а/ нинг буюк илмий мактабида қатнашиб ва бу мактабда кўплаб уламолар ҳам тарбия олган ва қатнашган.  У киши ўз оталарининг эзгу фазилатларидан баҳрамнад бўлиб, тақво, матонат, шижоат, адолат каби .юксак ахлоқий фазилатларда беқиёс намуна бўлди. Имом Мусо Козим /а/ 35 йилга яқин мусулмонларга раҳнамолик қилиб, бу йилларнинг кўп қисмини қамоқ ва сургунда ўтказган Бу ҳолат у кишининг даврида Аббосий хилофати ва ё ҳукмронларининг  Аҳл Байтга нисбатан қаттиқўллиги оортанлиги йиллари эди. Ушбу буюк Имомни мавжуд шарт -шароитларга қарши тургувчи нарса мусулмонлар устидан ҳукмронлик қилаётган бузуқ сиёсий, ва ижтимоий тузум эди ва шундай бир вазиятда Имом халқнинг сиёсий -ижтимоий онгини ошириб, Бани Аббос ҳукмдорларининг йўлини ислом қадриятларига зид деб ҳисоблади. Ўша даврда ҳукмрон Аббосий халифалардан бири бўлган Ҳорун-ар -Рашид ҳазрат Имом Мусо Козим /а/ нинг чексиз илм ва фазилатидан халқнинг баҳраманд бўлишини истамай, бир фитна чоғида у кишини зиндонда заҳарлаб қўйди ва у зот ҳижрий 183 йилда 55 ёшида шаҳид бўлдилар.

Порс тудей сайтидаги мақоаланинг давомида ушбу буюк имомнинг баъзи сўзлари ва насиҳатлари билан танишасиз: 

* Имом Козим /а/ деганлар: мен одамларнинг илмини 4 нарсада топдим. Биринчиси: Парвардигорни билиши. Иккинчиси: сен билан ва сен учун нима қилганини билиш. Уччинчи: сендан нима сўраганини билиш. Тўртинчиси: сени нима динингшдан чиқаришини билиш  

*  Имом Козим /а/ айтганлар: Аллоҳинг динида доно бўл, дин ва фиқҳ илми башорат ва комил ибодатнинг калитидир. 

* Имом Козим/а/ нинг Ҳишомга берган кўрсатмаларидан бири шу: дунё мисоли денгиз суви /шўр/ кабидир. Чанқаган одам ундан қанча кўп ичса, шунчалик чанқоқ бўлади ва уни бу сув ўлдиради. 

* Имом Козим /а/ деганлар: сабрли кишига бир мусибат, сабрсизга икки мусибат бор.