Раисий Кампаладан Харарега жўнаб кетди
Эрон Ислом Республикаси Президенти Угандага сафарини якунлаб, ушбу давлат ташқи ишлар вазири ҳамроҳлигида Кампаладан Зимбабве пойтахти Харарега жўнаб кетди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий Угандага сафари чоғида ушбу мамлакат президенти Ёори Мусони билан учрашиб, суҳбатлашди ва икки давлатнинг олий мартабали делегациялари ҳам ҳамкорликка оид тўртта муҳим ҳужжатни имзолади.
Угандада Эрон инновациялар ва технология идорасининг очилиши, Эроннинг ушбу мамлакатдаги экстратерриториал деҳқончилик фермасига ташрифи, Эрон ва Уганданинг иқтисодий фаоллари билан учрашув, Кампала миллий масжидида бўлиб ўтган динлараро мулоқот учрашувида иштирок этиш Президентнинг Угандага сафарининг бошқа қисмлари бўлди.
Дунё билан конструктив ҳамкорлик доирасида Эрон Ислом Республикаси Европа давлатларига фақат бир томонлама қарашга эга эмас, Африка ва Осиё қитьаси эса Эрон Ислом Республикаси томонидан алоҳида таькидланади.
Кенг Африка бозори Эрон товарларини сотиш учун мос майдон бўлиб, бундай вазиятда Эрон Ислом Республикаси ташқи сиёсатида Қора қитъа алоҳида ўрин тутади.
Эрон Ислом Республикаси Президенти Африка қитъасига биринчи минтақавий сафарининг учинчи манзилида ва Зимбабве Президентининг расмий таклифига жавобан Ҳараре аеропортига етиб келди.
Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Эброҳим Раисий Зимбабве пойтахти Ҳараре шаҳрига етиб келганида, Роберт Мугабе аеропортида мамлакат Президенти Эммерсон Мнангагва томонидан кутиб олинди.