Эрон Ислом Республикаси Президенти Найробига келди
Эрон Ислом Республикаси Президенти Африка қитъасига минтақавий сафарининг биринчи манзили сифатида Кения пойтахти Найробига етиб келди.
Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раиси Африкага минтақавий сафарининг биринчи манзилида Найроби халқаро аеропортига етиб келди ва уни ушбу давлат ташқи ишлар вазири Алфред Мутуа кутиб олди.
Эрон Ислом Республикаси Президентининг Африкага ташрифи Кения Президентининг расмий таклифига биноан иқтисодий дипломатияни ривожлантириш, дўст ва ҳамжиҳат давлатлар билан сиёсий алоқаларни мустаҳкамлаш, Эрон Ислом Республикасининг экспорт йўналишларини диверсификация қилиш мақсадида амалга оширилди.
Сафар тартибига кўра, Эрон Ислом Республикаси Президентини Кения Президенти Уилям Руто расман кутиб олади, президентларнинг шахсий учрашуви ва икки давлат олий мартабали делегацияларининг қўшма музокаралари ўтказилади.
Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий уч мамлакат, Кения, Уганда ва Зимбабве президентларининг расмий таклифига биноан чоршанба куни эрталаб юқори мартабали делегация бошчилигида Теҳрондан Кенияга жўнаб кетди.
Кения Республикаси Президенти Эрон Ислом Республикаси Президентини ушбу мамлакат президентлик саройида расман кутиб олди.